Сурия расмий ахборот агентлиги – SANA мамлакат пойтахтидаги Миллий тасвирий санъат марказида 20 август куни ўзининг янги рамзини тақдим этади. Тадбирда қатор давлатлардан меҳмонлар, шунингдек, Сурия расмийлари ва хорижий дипломатик миссиялар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Башар Асад ҳокимияти қулагандан кейин мазкур жамоа рақамли трансформация стратегияси ва радиоэшиттириш инфратузилмасини такомиллаштиришга устувор аҳамият бера бошлаган эди.

Айни пайт Дамашқдаги SANA қароргоҳида таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Бош директор Зиёд Муҳаммад маълум қилишича, эртага белгиланган тадбир “SANA: бурилиш нуқтаси” шиори остида ўтказилади.

Қайд этилишича, агентлик инфратузилмаси қайта қурилган, жиҳозлар тўлиқ замонавийларига алмаштирилган.

– Замонавий рақамли тизим яратдик, шунингдек миллий ва халқаро мижозлар эътиборига ҳавола қилинадиган янгиликлар бўлимини очдик, – деди жамоа раҳбари. – Яна беш – курд, инглиз, француз, испан ва турк тилларида ҳам янгилик узатишни режалаштиряпмиз. SANA беш йил ичида минтақавий ва глобал даражада рақобатбардошлигини сезиларли даражада ошириш ниятида.

М.Пирматова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суриянинг расмий овози – SANA ахборот агентлиги янги рамзини намойиш қилади