Сурияда Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилгандан кейинги илк парламент сайловлари 15–20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат Давлат мажлиси сайловларини ташкил этиш бўйича Олий қўмита раҳбари Муҳаммад Таҳа ал-Аҳмад маълум қилди.

210 ўриннинг учдан бир қисмини амалдаги ўлка етакчиси Аҳмад аш-Шара тайинлайди, қолганлари сайлов орқали белгиланади. Ҳар бир вилоятда алоҳида сайлов округлари тузилади.

Қолаверса, Сурияда доимий конституция қабул қилинмагунча ва умумий сайловлар ўтказилмагунча янги Халқ қўмитаси вақтинчалик парламент вазифасини бажариб туради.

Мазкур эълон мамлакатда сиёсий ўтиш даври кескинлашган бир пайтда янгради. Маълумки, жанубдаги Сувайдо вилоятида друз диний озчилиги ва қуролланган бадавийлар ўртасидаги тўқнашувлар юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди. Айни пайтда Исроил ҳам ушбу вазиятга аралашиб, ҳукумат кучларига ва Мудофаа вазирлиги қароргоҳига зарба берганини тасдиқлади.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурияда парламент сайловлари сентябрда ўтказилади