Суриянинг Тартус шаҳридаги пистирмада 14 муваққат ҳукумат зобити ҳалок бўлди, 10 нафари яраланди. Бу ҳақда “China Daily” хабар берди.

Муваққат ҳукумат ички ишлар вазири Муҳаммад Абдул Раҳмон ҳужумларни собиқ ҳукуматнинг “қолдиқлари” уюштирган, деб айтмоқда.

Вазирликнинг билдиришича, ҳалок бўлган зобитлар хавфсизликни таъминлаш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун сафарбар қилинган эди.

Шу ой бошида Сурияда Башар ал-Асад ҳукумати қулаганидан сўнг бутун мамлакат бўйлаб мазҳаблараро таранглик кучайгани айтилмоқда.

Кеча Алепподаги алавийлар “ҳурмат қиладиган” зиёратгоҳга ҳужум уюштирилгани акс этган видео тарқалиб, норозиликларга сабаб бўлди.

Намойишлар асосан ушбу қавм яшайдиган бир қанча ҳудудларда бўлиб ўтди ва жамият аъзолари янги ҳокимият диний рамзларни ҳимоя қилиш учун етарлича чора кўрмаётганидан шикоят қилган.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурияда ички зиддиятлар давом этмоқда