
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури ҳам ўз якунига етди. Ушбу турнинг сўнгги кунида учта ўйин ўтказилди.
Унда "Насаф" Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионида "Нефтчи" билан 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. "Машъал" ва "Сўғдиёна" баҳси 0:1 ҳисобида якунланган бўлса, "Пахтакор" ўз майдонида "Динамо" клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.


Шу тариқа, Суперлига баҳсларининг 3-тур учрашувлари якунига кўра, жадвалда ОКМК 9 очко билан карвонбошига айланган бўлса, “Бунёдкор” ва “Динамо” 7 очко билан кучли учликни якунлаб берди. “Бухоро” ҳамда “Хоразм” 6 очко билан 4-5-ўринларга жойлашди. “Насаф” ва “Навбаҳор” 5 очко тўплаб, 6-7-ўринлардан жой олди. “Қўқон-1912”, “Нефтчи”, “Андижон“, “ Қизилқум“ ва “Машъал” клублари 3 очко жамғарган ҳолда кейинги поғоналардан ўрин олган бўлса, “Шўртан” бор йўғи бир очко билан 13-поғонада қайд этилди. “Пахтакор”, “Сўғдиёна”, “Сурхон” ҳамон очкосиз қуйи ўринларда қолмоқда. Бироқ шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, “Пахтакор” ва “Машъал” клублари қолган жамоаларга нисбатан битта кам ўйин ўтказган.



Суперлиганинг тўртинчи тур ўйинлари 4-6-апрель кунлари бўлиб ўтади. Қуйида ушбу турда бўлиб ўтадиган ўйинлар билан танишасиз:
Тўртинчи тур
4 апрель:
“Сурхон” – “Қўқон-1912”
“Бухоро” – “Бунёдкор”
5 апрель:
“Нефтчи” – “Навбаҳор”
“Шўртан” – “Насаф”
“Қизилқум” – “Хоразм”
6 апрель:
ОКМК – “Динамо”
“Сўғдиёна” – “Пахтакор”
“Андижон” – “Машъал”.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА