Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 28-тури бугун Термиз шаҳридаги “Сурхон-арена” стадионида ўтадиган “Сурхон” ва “Шўртан” учрашувидан сўнг ўз якунига етади.

Куни кеча мазкур тур доирасида "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"  жамоасини қабул қилди. Учрашувнинг 1-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Кристиан Новак кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Аммо ҳакам томонидан биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Дамир Темиров ҳаводан узатилган тўпга боши билан аниқ зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.  73-дақиқада эса Шохруз Норхонов гол уриб “Қизилқум” жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Шунингдек, "Хоразм" ва  "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги тўқнашув 0:2 ҳисобида якунланди. Мазкур баҳсдаги голларга 84-дақиқада Люпчо Дориев ва 90+3-дақиқада эса Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига кутилмаган натижаларга бой бўлмоқда