Футбол бўйича Ўзбекистон суперлиганинг 4-тур учрашувлари давом этмоқда. Кечаги баҳсларда “Нефтчи“ ва “Навбаҳор“ жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Водий дербисида “Нефтчи“ кутилмаганда камбэк амалга оширган ҳолда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шунингдек, бу турда “Шўртан“ ва “Насаф“ ўртасидаги беллашувга гувоҳ бўлдик. Ушбу ўйинда “Насаф“ 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугун, 6 апрель куни, ОКМК – “Динамо”, “Сўғдиёна” – “Пахтакор”, “Андижон” – “Машъал” иштирокида ўйинлар ташкил этилади.  

Бу турда “Андижон” ва “Машъал” жамоалари ўзаро рақобатлашади. Мазкур жамоалар миллий чемпионатимиз давомида жами 34 маротаба ўйин ўтказган бўлса, “Андижон” ушбу ўйинларда 11 маротаба зафар қучган, “Машъал” ҳисобида эса 18 ғалаба бор. 5 та учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати 38/50 муборакликлар фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Машъал” қарама-қаршилиги 6 апрель куни “Бобур арена”да соат 17:45 да бошланади.

Суперлиганинг 4-тур ўйинида жой олган “Сўғдиёна“ ва “Пахтакор” жамоалари ҳам ўзаро рақобатлашади. Ушбу жамоаларнинг бугунга қадар ўтказган 58 учрашувининг 44 тасида “Пахтакор” ғалабага эришган бўлса, 7 та ўйинда дуранг қайд этилган ва 7 баҳсда рақибнинг қўли баланд келган . Тўплар нисбати 135/47 “Андижон” фойдасига.  

“Сўғдиёна“ ва “Пахтакор“ жамоалари ўртасидаги ўйин 6 апрель, якшанба куни соат 18:00да “Сўғдиёна“ стадионида бошланади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига беллашувлари қизғин паллада