Президент қарори амалда

Бугун жаҳон миқёсида рақамли технологиялар ва сунъий интеллект – иқтисодий ўсиш, самарадорлик ва давлат бошқарувини модернизация қилишда асосий воситага айланмоқда. 

Бухоро вилоятида ҳам бу йўналишда бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. 2025 йил 9 ойлигида вилоятда IT-Парк резидентлари сони 64 тага етди. Эътиборли томони, уларнинг 12 таси экспортёр корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Жорий йилнинг ўтган даврида резидентлар томонидан 5 миллион 119 минг АҚШ долларлик IT хизматлар экспорт қилинди. Муҳими, экспорт қилинган хизматлар асосан АҚШ, Россия, Буюк Британия, БАА ва Қозоғистон давлатлари хиссасига тўғри келади. 

– Қоракўл туманида асос солинган IT кластерида ҳозирги кунда 320 нафар талаба таҳсил олмоқда, – дейди Бухоро вилоят Рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Алижон Яхшиев. – Ушбу йўналиш бўйича талабаларни 1-босқичда Ҳиндистон, 2-босқичда Малазия давлатларига юбориб, уларни жаҳон тажрибаларида амалга оширилаётган сунъий интеллект йўналишда назарий ҳам амалий маълумотларни олишлари ва билим даражаларини халқаро стандартларга олиб келишга эришилди. Шунингдек, ушбу кластерда мавжуд инглиз тили, информатика лабораторияларидан ташқари сунъий интелект лабораториясини ҳам очиш мақсад қилинган. Ушбу лаборатория бизга 500 нафар давлат хизматчиси ўзи ишлаётган жойда иш унумдорлигини ошириб, юкламаларни бир неча бараварга камайтиришга олиб келади. Ўтган, 9 ойда 6 миллион АҚШ доллари миқдорида IT экспортига эришилган бўлса, сунъий интеллектни ҳам экспорт йўналишига қўшганда вилоятда ахборот технология соҳасида экспортни ошириш алоҳида бир ечим бўлади. 

Президентимизнинг 2024 йил 14 октябрда қабул қилинган “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида бу йўналиш ривожи ҳам вилоят мутасаддилари олдида турган асосий масала ҳисобланади. 

– Ҳозирда сунъий интеллектсиз самарали ишлашнинг имкони йўқ. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда рақамли технологияларни жорий этиш, давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Вилоятда ҳам ушбу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида сунъий интеллект асосида ишлайдиган “Рақамли ҳокимлик” масофавий электрон мониторинг тизимини жорий этиш бошланган. Бу вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида ҳокимликнинг янги маъмурий биносида замонавий аналитик марказ ташкил этилмоқда. Келгусида бу тажриба асосида “Смарт Бухоро” концепцияси доирасида йўналишлар кесимида сунъий интеллект асосида босқичма-босқич татбиқ этиш режалаштирилмоқда, – дейди Бухоро вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Толибжон Мирзаев.      

Президентимиз сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида соҳада 2030 йилга қадар амалга оширилиши керак бўлган ишларга ҳам алоҳида тўхталди. Айтиш лозим, Бухорода ҳам таълим, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш, соғлиқни сақлаш, туризм йўналишларида кўпгина истиқболли лойиҳаларга қўл урилмоқда. Шундай лойиҳалардан бири тажриба тариқасида Бухоро давлат тиббиёт институтида синовдан ўтказилмоқда.

– Таълим соҳасида талабалар қандай билим олаётганлигини таҳлил қилишда вақт кўп сарфланади, – дейди Бухоро Давлат тиббиёт институти Рақамли таълим технология маркази мутахассиси Мақсуд Зоиров. – Мазкур жараёнда сунъий интеллект яхши ёрдам беряпти. Натижадорликда ҳам 10-15 фоизга ўзгаришлар кузатилди. Ҳар бир талаба, ҳар бир ўқитувчини дарс пайтида уларни камчиликларини топиб ўзларига айтиб, сунъий интеллект орқали ўзгартириш киритилмоқда.

Ҳозирда Қоракўл туманидаги Ахборот технологиялари кластери негизида сунъий интелект технологиялари марказини ташкил этишга ҳам жадал киришилган.

– Бугун Президентингиз сунъий интеллектни қишлоқ хўжалиги, банк иши, соғлиқни сақлаш, шифохоналар, транспорт, йўл ҳаракати бошқаруви, бошқарув ва бошқа тегишли соҳаларда жорий этишга алоҳида эътибор қаратган, – дейди Ачаря университети ректори Сридҳар Венугопал. – Бу саъй-ҳаракатлар мамлакатнинг ўсиши ва ривожланишида муҳим ўрин тутади. Барча ривожланган давлатлар ҳозирда ўз тизимларига сунъий интеллекни интеграция қилишни устувор йўналиш сифатида белгилаб олган. Миллий тараққиёт учун бу жуда тўғри йўл ҳисобланади. Бу замон талабларидан бири эканлигини инобатга олиб айтадиган бўлсак, биз ҳам Ўзбекистонда соҳа ривожи учун кенг қамровли дастур ижрочиси ҳисобланамиз. Биринчи навбатда Квант тадқиқотлар, инновациялар ва стартапларни ривожлантириш учун барқарор экотизимни яратамиз. Ҳудудий бошқарувни модернизация қилиш ва жамоат хизматларини яхшилаш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистоннинг глобал технологик рақобатбардошлигини ошириш учун инсон капиталини мустаҳкамлаймиз. Энг асосийси, келгуси беш йилликда Бухорода мингга яқин соҳа учун керакли кадрлаш заҳираси шакллантирилади.

– Бугунги кунда технологиялар ҳар бир мамлакат ривожи учун жуда муҳим аҳамиятга эга эканлигига гувоҳ бўлмоқдамиз ва бунда ҳар бир киши учун технолгоиялардан хабардорлик муҳим аҳамият касб этмоқда. Ачаря Университетида маълумотлар илми, сунъий интеллект, булутли ҳисоблаш, машинавий ўрганиш, nетwоrking, киберхавфсизлик каби IT саноатида муҳим саналган дастурларни тақдим этмоқдамиз. Бу соҳалар ҳар бир мамлакат ривожи учун зарур саналади. Талабаларга Ачаря университетида ўқишлари мобайнида ўз соҳаларида зарур ҳисобланган билимларни эгаллаши, технологиялардан хабардор бўлишлари ва малакали инженерлар бўлиб чиқишда кўмак берувчи компьютер дастурларига эга технологияларни таклиф этмоқдамиз. Шу билан бирга талабаларни фақатгина назарий ҳамда амалий машғулотларга жалб қилиш билангина чекланмай, уларнинг янгидан-янги стартаплар ишлаб чиқиш, ахборот технологияларининг турли соҳаларида жумладан, ракетасозлик, маълумотлар илми, инновациялар илми соҳаларга стартаплар яратишларини, ўзларини IТ компанияларига асос солишлари орқали Ўзбекистон ривожига улкан ҳисса қўшишларини истаймиз, – дейди университетнинг ахборот  технологиялари фани ўқитувчиси Ануж Сингх.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ejQ0ZhW-Xfg" title="Sun’iy intellekt: milliy taraqqiyot uchun to‘g‘ri yo‘ldir" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари. 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллект: миллий тараққиёт учун тўғри йўлдир