Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилиши аввалида якунланган ҳафта давомидаги муҳим сиёсий воқеликларнинг мазмуни ва аҳамиятига тўхталиб ўтилди.

Қайд этилганидек, Президент раислигида 21 октябрь куни давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, сунъий интеллектни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Фракция аъзолари сунъий интеллект бўйича мазкур йиғилиш ўзбек тилини янги даврга олиб кирадиган муҳим вазифалар белгилангани билан аҳамиятли бўлганини қайд этди. 

Жумладан, видеоселектор йиғилишида ўзбек тилидаги адабиётлар, маълумотлар, мақолалар, ҳисоботлар, илмий ишларни рақамлаштириш, сунъий интеллект миллий маданиятимиз ва қадриятларимизни ўзида ифодалай олиши учун “Ўзбек тили корпуси”ни яратиш зарурлиги қайд этилди. Бу эса ўзбек тилининг замон билан ҳамнафас равишда ривожланишига, бойитилишига хизмат қилади. 

Шунингдек, фракция йиғилишида давлатимиз раҳбарининг Бельгияга амалга оширган расмий ташрифи ҳамда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида имзоланган “Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги битимнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилди. Мазкур жараёнлар мамлакатимиз ташқи сиёсатида муҳим воқеликлардан бири бўлгани эътироф этилди. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллект бўйича йиғилиш ўзбек тили равнақида янги босқич бўлади