Хитой Ижтимоий фанлар академияси Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти директори Сунь Жуанжи "China Daily" газетасига берган интервьюсида айтишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тобора кўпроқ аъзолар ва бозор майдонини қамраб олиб, иқтисодий тараққиётнинг келгуси манзарасини белгилайдиган платформага айланмоқда.

Хабар берганимиздек, Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтаётган Ташкилот тарихидаги энг йирик саммитда 20 дан зиёд хорижий давлат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

– ШҲТ тимсолида ташкилотчилар икки ва кўп томонлама ҳамкорликни тарғиб қилувчи, аъзо давлатларнинг кучли томонларидан самарали фойдаланиладиган майдон яратишга муваффақ бўлди, – дея таъкидлади эксперт. – ШҲТ ҳамкорлиги доирасида рақамлаштириш, “яшил” иқтисодиёт ва сунъий интеллект билан боғлиқ қатор истиқболли йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Демак, тузилма иқтисодий ўсиш ва технологик инновациянинг келажак манзарасини чизади.

М.Пирматова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунь Жуанжи: ШҲТ – жадал иқтисодий тараққиёт макони