Навоий вилояти Навбаҳор тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида туманлараро иқтисодий суд ҳамда туманлараро фуқаролик суди судьялари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактаблари директорлари қатнашган тадбирда судьялар томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.  

– Юртимизда давлат томонидан педагог ходимлар фаолияти кафолатланган, – дейди Навбаҳор туманлараро фуқаролик суди судьяси Ғ.Якубов. – Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1975-моддасига мувофиқ, таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Учрашувда бир қатор кодексларга киритилган ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида ҳам сўз юритилди. Жумладан, 2024 йил 21 ноябрда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.  

– Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг жиноят, фуқаролик, иқтисодий процессуал кодексларига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига рақамли далиллар тушунчасини, рақамли далилларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, текшириш ва баҳолаш, уларни сақлаш, қайтариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, – дейди Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Джумаев. – Бундан ташқари, мазкур қонун билан “Нотариат тўғрисида”ги, “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги ва “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида рақамли далилларни гувоҳлантириш ва уларни текшириш тартиби назарда тутилмоқда. Ушбу қонун фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилади.  

Давра суҳбатида иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилиб, болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби, зўравонликдан жабр кўраётган болаларга шикоят қилишнинг махфий, болалар учун дўстона механизмлари ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик ҳамда одам савдоси жиноий хатти-ҳаракати учун жавобгарлик муқаррарлиги таъкидланиб, судларга даъво аризаси киритиш тартиби тушунтирилди.  

Учрашув якунида Навбаҳор тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда туманлараро иқтисодий суд, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суд ва жиноят ишлари бўйича туман суди ўртасида меморандум имзоланди.  

Меморандумга кўра, 2025 йил давомида суд раислари ва судьялар томонидан туманда жойлашган 37 та мактабда амалий дарс машғулотлари ўтилади.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялар мактабгача ва мактаб таълими муассасалари раҳбарлари билан учрашди