Судан БМТ Олий судида Бирлашган Араб Амирликларини Дарфур минтақасида ҳарбийлаштирилган кучларни қўллаб-қувватлаб, Геноцид конвенциясини бузганликда айблади. Бу ҳақда CNN ёзди.

Африканинг ушбу давлати адлия вазири вазифасини бажарувчи Муавия Усмон кеча Жаҳон суди сифатида ҳам танилган Халқаро судга шундай деган:

– Мамлакатимиз ғарбидаги масалит этник гуруҳига қарши БАА кўмаги ва шериклиги билан ҳарбийлаштирилган тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари томонидан геноцид амалга оширилмоқда.

БАА томони айбловни рад этиб, асоссиз ва сиёсий назария деб атади. Даъвонинг ҳеч қандай далили йўқлиги, Судан фуқаролар урушида ҳеч бир томонни қўллаб-қувватламаслигини таъкидлади.

– Ягона мақсадимиз Судан халқи азоб-уқубатига барҳам берадиган, бутун минтақа барқарорлигини таъминлайдиган тинчликка эришиш, – деди араб мамлакати ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Реэм Кетаит.

2023 йил апрелдан буён Суданнинг икки энг қудратли генерали – Қуролли Кучларга раҳбарлик қилаётган Абдул Фаттоҳ Ал-Бурхон ва ҳарбийлаштирилган гуруҳнинг собиқ иттифоқчиси Муҳаммад Ҳамдан Дагало бўлинган давлат устидан назоратни қўлга киритиш учун қонли жанжални давом эттиряпти. Мазкур фуқаролар уруши дунёдаги энг даҳшатли гуманитар фалокатлардан бирига айланиб, можарони тугатишга қаратилган дипломатик ҳаракатлар муваффақиятсизликка учрамоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судан БААни судга берди