Суд ва прокуратура ходимлари юртимиз ободлигига ҳисса қўшди
Мамлакатимизда ободонлаштириш тадбирларини амалга ошириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилишга қаратилган умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Бу жараёнда Олий суд жамоаси ҳам фаол иштирок этиб, хайрия ҳашарига муносиб улуш қўшди.
Судья ва ходимлар бинолар ва улар атрофларини ободонлаштириш ишларини амалга оширди. Теварак-атрофни тозалаш, дарахтларга шакл бериш, ниҳоллар ва гул кўчатлари ўтқазиш каби юмушлар уюшқоқлик билан бажарилди.

Эътиборлиси шундаки, ҳамжиҳатлик ва кўтаринки кайфиятда ўтган ҳашарда жамоанинг ҳар бир аъзоси фаол иштирок этиб, сидқидилдан меҳнат қилди.
Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари доирасида республикамиздаги барча судларда ҳам озодалик ва поклик тадбирлари ўтказилди.
***
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида "Юрт ободлиги, аввало, маҳалладaн бошланади!” шиори остида ўтказилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида Бош прокуратура ҳамда ҳудудий прокуратуралар ходимлари ҳам фаол иштирок этди.

Ҳашар давомида бинолар ва улар атрофларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
Н.Абдураимова, ЎзА