Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Стратегиялаш назарияси ва амалиёти” VIII Халқаро илмий-амалий конференциясининг “Марказий Осиё стратеглар университариуми” сессияси бўлиб ўтди.

Марказий Осиё минтақасида стратегик фикрлаш мактабларини ривожлантириш, иқтисодий ва илмий-техник салоҳиятни оширишнинг замонавий услубларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Навоий кон-металлургия комбинати Бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Санақулов, Москва давлат университетининг профессори, академик Владимир Квинт ҳамда бир қатор хорижий олимлар иштирок этди.  

Сессия доирасида “Саноат стратегиялаш амалиёти”, “Илмий-техник салоҳиятни стратегик ривожлантириш” ҳамда “Стратегиялашда биринчи қадамлар” каби секцияларда Ўзбекистон, Россия, Хитой ва бошқа мамлакатлардан олимлар, тадқиқотчилар ҳамда ёш мутахассислар ўз илмий ишлари билан қатнашди.  

Ҳозирда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳамда Москва давлат университети Иқтисодиёт мактаби ўртасида самарали илмий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мазкур ҳамкорлик доирасида профессор, академик Владимир Квинт илмий раҳбарлигида Навоий шаҳрида “Минтақавий ва корпоратив стратегиялар” кафедраси ташкил этилган. Ушбу кафедра қисқа муддат ичида стратегик фикрлаш ва режалаштириш соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган марказга айланди.

Бугунги кунда кафедра олимлари халқаро миқёсда тан олинган стратегия назарияси бўйича илмий асарларни ўзбек тилига таржима қилиб, уларни ўқув жараёнига кенг жорий этмоқда. Бу ташаббус нафақат миллий таълим тизимида янги стратегик тафаккурни шакллантиришга, балки замонавий бошқарув ва иқтисодий фикрлаш маданиятини ривожлантиришга ҳам катта ҳисса қўшмоқда.

[gallery-26028]

– Бугунги халқаро конференция жуда кўтаринки руҳда ўтмоқда, – дейди “Минтақавий ва корпоратив стратегиялар” кафедраси доценти Шаҳноза Ёдгорова. – Ушбу конференция келажакда кадрлар салоҳиятини ошириш, стратегия ҳақида назарий ва амалий тушунчалар бериш мақсадида ўтказилмоқда. Ўйлайманки келажакда Ўзбекистонимиз учун етук кадрларнинг аҳамияти катта бўлади. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети Москва давлат университети билан ҳамкорлик қилмоқда. Стратегиянинг ўзи бугун янги фан бўлиб кириб келмоқда.  

Тадбир якунида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик фикрлаш маданиятини шакллантириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга қаратилган таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди ҳамда ҳамкорлик келишувлари имзоланди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GsWkhkVV8CA" title="Strategiyalash nazariyasi va amaliyoti" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стратегиялаш назарияси ва амалиёти (+видео)