Стол тенниси: Марказий Осиё чемпионатига саралаш мусобақаси ўтказилмоқда
Пойтахтимизда жойлашган Ўзбекистон стол тенниси мажмуасида 19 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида марказий Осиё чемпионатига саралаш мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Саралаш босқичи давомида терма жамоа таркибига киритилган кучли спортчилар орасидан энг яхшилари танлаб олиниши назарда тутилган.
Мусобақалар якунида 5 нафар ўғил ва 5 нафар қиз спортчи саралаб олинади.
Сараланган спортчилар 3–5 апрель кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтадиган Марказий Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Т.Рўзиев, ЎзА