Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон стандартлар институти томонидан 14 октябрь — Бутунжаҳон стандартлар куни муносабати билан стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларидаги инновацион ғоялар ва ишланмалар кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбир пойтахтимиздаги «ИННО» инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопарки ҳудудида ташкил этилди. Кўргазмада маҳаллий ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

Тантанали тадбир доирасида Халқаро стандартлаш куни муносабати билан соҳа вакилларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Жумладан, “Йил стандартчиси – 2025” ҳамда “Сифат соҳасидаги мукофот” миллий мукофотлари совриндорлари тақдирланди.

Иштирокчилар стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларидаги инновацион лойиҳалар, ечимлар ва илғор ишланмалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.

Стандартлаштириш тизимлари ва уларни амалиётда қўллаш, метрология соҳасида янги асбоб-ускуналар ва ўлчов технологиялари, мувофиқликни баҳолаш усуллари ва сертификатлаш тизимлари, ишлаб чиқаришнинг рақамли трансформациясига оид стандартлар, илғор ишлаб чиқариш технологияларини сертификатлаш мавзуларида тақдимотлар ўтказилди.

Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Агентлик ташаббуси билан қатор долзарб мавзуларда тақдимотлар қилинди.

[gallery-25729]

–Бугунги кунда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Ўзбекистон стандартлар институти халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда стандартлаштириш соҳасини такомиллаштириш йўлида изчил ишлар олиб бормоқда, – дейди Ўзбекистон стандартлар институти директори Абдурауф Абдуқаюмов. – Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонуни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) талаблари ва Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги битим асосида қайта кўриб чиқилмоқда. Бу жараён мамлакатимизда стандартлаштириш тизимини халқаро тажрибага мос равишда ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи каби халқаро иқтисодий тузилмаларга тезкор интеграциясини таъминлашга хизмат қилади.

2024 йилнинг ўзида 1 минг 739 та халқаро стандарт қабул қилиниб, миллий стандартларнинг халқаро стандартлар билан уйғунлашиш даражаси 24,2 фоиздан 30,6 фоизга етказилди.

2025 йилда бу кўрсаткични 40 фоизга етказиш вазифаси белгиланди. Шу мақсадда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун 2 минг 590 та халқаро стандартлар рўйхати шакллантирилиб, улар республика ҳудудида жорий этилди.

Жорий йилнинг ўзида 4 минг 90 та стандарт қабул қилиниши мамлакатда стандартлар базасини кенгайтириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасидир.

Кўргазма якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди, энг яхши ишланмалар алоҳида эътироф этилди ҳамда фотосессия ташкил этилди.

Шаҳноза Маматуропова, 
Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стандартлаштиришда янги босқич: 4 мингдан ортиқ стандартлар қабул қилинди