Буюк Британиянинг Регби шаҳарчаси номидан олинган мазкур спорт турига юртимизда ўсиб келаётган ёшлар орасида қизиқиш ортмоқда.
Яқинда Ўзбекистон регби федерацияси ташаббуси билан Наманган вилоятининг Поп туманидаги 1-сон спорт мактабида бўлиб ўтган Регби-7 бўйича ўсмирлар (“U-13”) ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бунинг ёрқин мисолидир.

2002-2014 йилларда таваллуд топган ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилган мазкур мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан сараланган ҳаваскор регбичилар ғолиблик учун баҳсларга киришди.

Қириқ дақиқадан икки бўлимдан иборат ўйиндан мақсад тўпни бир-бирига қўлда (орқага) ёки оёқда (хоҳлаган йўналишда) ошириб, уни рақиб майдонидаги дарвоза чизиғи орқасига тушириш ёки дарвозага киритишдан иборатдир.


Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, ўсмирлар ўртасида Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти вакилларини ортда қолдирган наманганлик регбичилар ғолибликни қўлга киритди. Қизлар иштирокидаги ўйинларда Хоразм ва Навоий вилоятлари жамоаларидан устун келган Тошкент вилояти жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақанинг барча ғолиб ва совриндор жамоалари муносиб равишда рағбатлантирилди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.