Баҳорнинг илиқ кунларидан бири. Майсалар танасидаги биллур шодалар уч кунлик келинчак бўйнидаги мунчоқ янглиғ қир-адирга гўзаллик бағишлаб турибди. Қуёшнинг заррин нуридан баҳра олиб ўтирибман. Нарироқда кичик майдончада болалар футбол ўйнаяпти.

Шериги ўрнига тушиш тадоригини кўраётган боланинг ёнига бориб, гапга солдим:

– Ўйин қандай кечяпти?

– Зўр, мен ҳужумчиман, кеча иккита гол урдим, – мағрурланиб жавоб берди у.

– Ажойиб. Демак, 7-рақамда ўйнаркансиз-да?

– Йўқ, футболкамга 14 ёздирганман.

– Нега? Ахир, Криштиану Роналду 7 да ўйнайди-ку! Ёки 10 бор, Мессига тегишли.

– Элдор Шомуродов ўйнайди 14-рақамда, шунинг учун танлаганман.

– Менга эса 45 маъқул, Абдуқодир Ҳусановдек ҳимоячи бўлмоқчиман, – дея суҳбатимизга қўшилди иккинчи болакай.

Дунёни забт этаётган акалари билан ғурурланаётган бу йигитчалар билан кўпроқ гаплашмоқчи эдим. Афсуски, навбати келгач, улар майдон томон югуришди. Мен эса бехос ўйланиб қолдим: спортда фахрланиш ҳисси, кучли мотивация, қолаверса атрофдаги муҳит муҳим экан-да.

Ҳужумда “бўри”, тезликда тенгсиз “Рома” халоскори

Сурхондарёнинг Жарқўрғонида туғилиб ўсган Элдор Шомуродов бугунги кунда Италия А серияси “Рома” клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси. Таҳлилчилар фикрича, у ўнг оёқда тепиш ва узатишда “устаси фаранг”. Жисмонан кучли, якка курашда беқиёс. Шунингдек, тезкорлиги, тўпни ён чизиқдан волейболчилардек кучли ирғитиши билан ажралиб туради.

“Ўзбек Мессиси” Элдор 11 ёшида Термиздан 300 км шимолда жойлашган Муборак шаҳридаги “Машъал” футбол клуби академиясида ўқий бошлади. 19 ёшида асосий таркибга жалб этилди ва мураббийлар эътиборига тушди. 2015 йил бошида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига ўтди ва шу жамоада 2017 йил июнь ойигача 96 ўйин ўтказиб, 20 та гол урди. Мамлакат чемпионати кумуш медалини қўлга киритди.

Шундан сўнг Шомуродов Россиянинг “Ростов” клубида тўп суради ва халқаро трансфер мутахассислари назарига тушади. Эътиборли жиҳати, 2019 йил августда Россия Премьер-лигасида “Ойнинг энг яхши футболчиси” деб топилади. Кейин унинг Италия бўйлаб саёҳати бошланади.

2020 йил октябрда футболчимиз “Женоа“билан шартнома имзолайди, 30 ноябрь куни “Парма“га қарши ўйинининг иккинчи ярмида илк голини нишонлайди. 2021 йил ёзда 18 миллион евро эвазига “Рома“га трансфер қилинган Шомуродов машҳур мураббий Жозе Моуриньо қўл остида даслабки мавсумдаги 40 учрашувда 5 гол урди ва “бўрилар” сафида UEFA Конференциялар лигасида ғолиб чиқди.

2022-23 йилги мавсумда кам ўйин амалиёти туфайли қишки трансфер вақтида А Сериянинг бошқа бир жамоаси – “Специя” клубига ижара асосида ўади. Сўнгра “Кальяри” таклифини қабул қилади ва 2023 йил 27 июль санасида 1+3 кўринишида шартнома имзолайди. Айни пайт яна римликлар сафига қайтган Шомуродовнинг трансфер қиймати 6 миллион еврога баҳоланмоқда.

Қайд этиш жоиз, 29 ёшли Элдор клубнинг “февраль ойидаги энг яхши футболчиси” деб топилди. У клуб расмий сайтидаги овоз бериш жараёнида Дибала, Анхелиньо, Челик ва Сулени ортда қолдирди.

“Рома” UEFA Европа лигаси 16-тури дастлабки ўйинида Испаниянинг “Атлетик” клубини сўнгги дақиқаларда Элдор Шомуродовнинг голи эвазига мағлуб этди. Афсуски, жавоб ўйинида римликлар муваффақиятсизликка учради. Ҳамюртимиз 61-дақиқада захирадан майдонга тушиб, ўйинни жонлантиришга кўп уринди, бироқ унинг ҳаракатлари вазиятни ўнглаш учун етарли бўлмади.

Майдонда жангчи, ташқарида камтар ўзбек

Ўзига нисбатан талабчанлиги, ўйин услуби ва камтарлиги билан ажралиб турадиган футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов айни пайт Англиянинг “Manchester City” клуби сафида ўйнаяпти.

Айнан Абдуқодир сабаб бугун юртимизда “шаҳарликлар” ишқибозлари кун сайин кўпаймоқда. Қувонарлиси, машғулот пайтида жамоанинг ҳар бир аьзоси ҳамюртимизга далда бермоқда. Ўйинни-ку, гапирмасаям бўлади: юлдузлар ҳам қўллаб-қувватлаб, трибунадаги фанатлар “Абдуқодир, олға, биз сен билан” дея ҳайқирмоқда.

Йигирма ёшли йигитнинг отаси Ҳикмат Ҳошимов ҳам собиқ футболчи, ҳозир “Бунёдкор” академиясида мураббий. Оиладаги муҳит, спортга алоҳида эътибор ёш Абдуқодир ҳаётида ҳал қилувчи ўрин эгаллаган, дейиш мумкин.

Ҳусановнинг футболдаги фаолияти етти ёшида “Тош куч” клубидан “Бунёдкор” академиясига ўтгач, авж олди. Абдуқодир бир неча йил ёши каттароқ – 2002-2003 йилларда туғилганлар жамоасида тўп сурди. Гарчи, 2004 йил 29 февралда туғилган бўлса ҳам. Илк мураббийи Сергей Чигодаев айтишича, жисмонан жуда кучли бўлмаса-да, бу йигит тез чиниққан.

17 ёшида Ҳусанов Беларусга – “Энергетик-БГУ” клубига йўл олиб, бир йил давомида фақат машғулотда иштирок этди, ўртоқлик учрашувларида ўйнади ва 18 ёшга тўлишини кутди. Ниҳоят, 2022 йил март ойида жамоадаги дебютини “Витебск” клубига қарши ўйинда асосий таркибда ўтказди. Минскдаги фаолияти давомида у халқаро спорт экспертлари назарига тушди. Эътиборли жиҳати, 2022 йил август ойида Халқаро спорт тадқиқотлари маркази маълумотига кўра, Ҳусанов дунёнинг энг истиқболли футболчилари рўйхатига киритилди.

Шундан сўнг, хорижий ОАВда футболчига Франциянинг “Ланс” жамоасидан қизиқиш билдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди ва А.Ҳусанов 2023 йил 24 июль санасида мазкур клуб билан шартнома имзолади.

Қайд этиш жоиз, у Франциянинг Олий дивизиони – Лига 1 даражасида ўйнаган тарихдаги биринчи ўзбекистонлик футболчи. 2024 йил октябрда Ҳусанов Лига 1 нинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Шунингдек, 2024-25 йилги мавсумнинг дастлабки ярмида атиги 16 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширганига қарамай, Франция чемпионати рамзий жамоасига киритилди. Абдуқодир ушбу клубда 2024 йил охирига қадар фаолият юритди ва тажрибаси анча ошди.

Турли шов-шувлар кетидан 2024 йил декабрь ойида кўплаб чет эл нашрлари Ҳусановга Европанинг бир неча гранд клуби қизиқиш билдираётганини ёзиб чиқди.

Ниҳоят, 2025 йил 20 январда Абдуқодир тўрт ярим йиллик шартнома асосида жами 50 миллион евро эвазига Англиянинг “Манчестер Cити” клубига ўтди ва Премер-лига клуби билан шартнома имзолаган биринчи ўзбекистонлик футболчига айланди. Айтиш керак, томонларда ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш имкони бор. 

Футбол харитасида эндигина пайдо бўлаётган мамлакат вакили бўлишига қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси чиндан ҳам амалдаги Англия чемпиони таркибига ўтиши футболчи ва унинг ватандошлари учун ақл бовар қилмас воқеа, дейиш мумкин.

Клубга ўтгач, ўзбекистонлик ҳимоячи Пеп Гвардиола қўл остида матонати, тезкорлиги ва ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари билан мухлислар қалбидан жой олди. Клуб матбуот хизмати февраль ойи якунига кўра, ойнинг энг яхши футболчиси номи учун сўровнома ўтказди. Қувонарлиси, номзодлар рўйхатига Абдуқодир Ҳусанов ҳам киритилди ва “Сити”даги илк ойидаёқ жамоа ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва чап қанот ҳимоячиси Йошко Гвардиол билан ой лауреати соврини учун курашди.

Бир ҳафта давомида ўтказилган овоз бериш якунига биноан, Абдуқодир Ҳусанов клубнинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси, деб топилди. Унинг машҳур футболчиларни ортда қолдириб, сўровномада ғолиб чиқишида юртдошларимиз ҳам овоз бериш жараёнида фаол бўлгани муҳим аҳамият касб этди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бу ютуқлар нафақат Шомуродов ва Ҳусановнинг иқтидорини намойиш этади, балки ўзбек футболчиларининг Европадаги ўрни, таъсири ортиб бораётганини ҳам кўрсатади. Бу муваффақиятлар минглаб ёшларимизни илҳомлантириши баробарида мамлакатимизнинг жаҳон даражасидаги истеъдодларни етиштириш салоҳиятидан дарак беради.

Ўткир Мирзо тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортдаги муваффақият муҳитга боғлиқ