Мамлакатимизда қулай инвестиция муҳитини яратиш, халқаро ҳамкорларни кенг жалб этиш орқали барча соҳалар сингари таълим тизимини ҳам янги босқичга олиб чиқиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистоннинг Туркиядаги фахрий консули, тадбиркор ва инвестор Али Баклан билан ўтган учрашувда шу ҳақда сўз борди.

Мулоқот давомида университет ректори Рашид Маткаримов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жисмоний тарбия ва спортда ҳам катта юксалишларга эришилгани, биргина Жисмоний тарбия ва спорт университетининг ташқи қиёфаси, унинг таълим тизими, ўқув ва машғулот майдонлари замонавий кўринишга келаётгани хусусида тўхталди.

Ўз навбатида туркиялик тадбиркор Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори юксалганини эътироф этиб, бунда хорижий ишбилармонлар учун қулай муҳит яратилганини таъкидлади.

Учрашув жараёнида университетга инвестиция йўналтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт таълими: Хорижий инвестицияларни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди