Парламент қуйи палатаси мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Мазкур лойиҳа бўйича депутат Тўйчи Ёқубов батафсил маълумот берди. Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳаси билан аҳолини оммавий спортга жалб қилиш ва оммавий спорт тадбирларини тизимли ўтказиб бориш, спорт турларини эътироф этиш ва уларнинг реестрини юритиш тартибини такомиллаштириш, спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш чоралари белгиланмоқда.

Шунингдек, Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталарининг ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари, Паралимпия, Сурдлимпия, Махсус олимпия ва Кўзи ожизлар спорти ҳаракатларига доир масалалар қонун даражасида белгилаб қўйилмоқда.  

Лойиҳада Спорт федерацияларининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни реестрга киритиш ва чиқариш мезонлари, спорт клублари ва спорт лигаларининг ҳуқуқий мақоми ва фаолият юритиш тартиби, тренер, спорт ҳаками ва спорт агентининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам ўз ифодасини топмоқда.  

Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳаси билан Миллий антидопинг агентлигининг ҳуқуқий мақоми ҳам белгиланиб, спортда допингнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тартиби такомиллаштирилмоқда.  

Бундан ташқари, иш берувчилар ходимларнинг спорт билан шуғулланиши учун зарур шароитлар яратиши кўзда тутиляпти. Спорт соҳасидаги низоларни судгача ҳал этиш тартибини жорий қилиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида унга киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди, депутатларнинг таклифлари асосида янада такомилга етказилгани алоҳида таъкидланди.  

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши соҳани янада ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спортга оид муносабатларни тизимли ташкил этиш, амалиётда мавжуд бўлган айрим ноаниқликлар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этишга хизмат қилади.  

Муҳокама ва савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт федерацияларини реестрга киритиш ва чиқариш мезонлари белгиланмоқда