Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор бир қатор қонун лойиҳалари, шунингдек, парламент назорати фаолиятига доир масалалар муҳокама қилинмоқда.

Мажлис аввалида Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ўтган ҳафта давомида мамлакатимиз ҳаётида содир бўлган муҳим воқеликларга тўхталиб ўтди. Жумладан, Вашингтонда бўлиб ўтган C5+1 саммити – Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ етакчилари учрашуви ҳақида сўз юритди: 

– Давлатимиз раҳбарининг Вашингтонга амалий ташрифи ва АҚШ Президенти Доналд Трамп ва АҚШнинг бошқа юқори мартабали доиралари вакиллари билан учрашуви икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга олиб чиқмоқда. Икки томонлама учрашув якунлари, айниқса, АҚШ Президенти Доналд Трампнинг бизнинг Президентимиз ҳақидаги фикрлари АҚШнинг Ўзбекистондаги ислоҳотларга ишонч билан қараётганидан далолат беради. 

C5+1 саммити Марказий Осиёнинг нафақат минтақавий, балки глобал масалаларни ҳал этишдаги ишончли ҳамкор сифатида ўрни ошиб бораётганини кўрсатади. Минтақамизда хавфсизликни таъминлаш билан бирга, барқарор ривожланишни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон учун ушбу платформа нафақат дипломатик мулоқотни, балки иқтисодий ривожланиш, инновацияларни жорий қилиш, халқаро майдонда мустақил фаол иштирок этиш имкониятини ҳам таъминлайди. 

Давлатимиз раҳбари саммитда сўзга чиқиб, ушбу формат доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, формат доирасида доимий фаолият кўрсатадиган Котибият ташкил этиш, инвестициялар ва савдо бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш, Марказий Осиё инвестициявий шериклиги жамғармасини йўлга қўйиш, минтақавий агротехнологик шериклик платформасини ташкил этиш каби ташаббуслар ушбу форматдаги алоқалар натижадорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Саммит доирасида Президентимиз АҚШ Конгресси палатаси аъзолари билан ҳам учрашувлар ўтказгани парламент дипломатиясига эътиборнинг яққол ифодасидир. Учрашувда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат парламентлари алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, – деди Спикер. 

Шунингдек, Спикер юртимизда Тиббиёт ходимлари куни ва Касаба уюшмалари ходимлари куни кенг нишонлангани ва ушбу саналар муносабати билан Президентимиз йўллаган табриклар хусусида ҳам тўхталиб ўтди. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спикер: Трампнинг Президентимиз ҳақидаги фикрлари АҚШнинг Ўзбекистондаги ислоҳотларга ишончидан далолатдир