Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Унда бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш кўзда тутилган.

Мажлис аввалида Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеликлар, давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари хусусида тўхталиб, депутатлик бирлашмалари олдида турган вазифаларга урғу берди:

– Бугунги кунда Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда мамлакатимиз раҳбарининг ҳудудларга амалга ошираётган ташрифлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу йил 22 июль куни давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятида бўлиб, саноат ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва қатор муҳим лойиҳалар билан танишиб чиқди. Президентимиз янги лойиҳалар билан танишиш чоғида инвесторларга кўмаклашиш, лойиҳаларни жадаллаштириш, соҳага ихтисослашган кадрлар тайёрлаш ҳамда ёшлар бандлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Ташриф давомида Жиззах вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган янги саноат ва ижтимоий лойиҳалар тақдимоти ҳам кўриб чиқилди. Вилоятдаги ишлар чуқур таҳлил қилинди, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни янада жадаллаштириш бўйича галдаги устувор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, вилоятнинг ўзига хос салоҳиятидан келиб чиқиб, саноат, сервис, туризм ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишлардаги имкониятларни рўёбга чиқариш бўйича долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Албатта, ташриф давомида белгиланган мақсадларга эришишда вакиллик органларининг иштироки муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, тегишли соҳа ва тармоқлардаги лойиҳалар ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан депутатлик назоратини ўрнатишда маҳаллий Кенгашлар билан яқиндан ишлашимиз лозим. Жойларда аниқланган масалаларни маҳаллий Кенгашлар сессияларида муҳокама қилиш, уларнинг ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш зарур бўлади. Республика даражасидаги масалаларни парламент минбарига олиб чиқиш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ, – деди Спикер.

Шунингдек, Спикер 25 июль куни Президентимиз томонидан имзоланган «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон мазмунига ҳам тўхталиб, ушбу ҳужжат парламент аъзолари зиммасига ҳам муайян масъулият юклашини қайд этди.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спикер: Ташриф давомида белгиланган мақсадларга эришишда маҳаллий Кенгашлар билан яқиндан ишлашимиз лозим