Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни Самарқандда ҳам кенг нишонланди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тантанали маросимга самарқандлик журналист ва блогерлар, матбуот котиблари ва матбаачилар, соҳа фахрийлари таклиф этилди.

Дастлаб ижодкор шаҳардаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида улуғ аллома ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.
Вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фармон Тошев драмаси асосида саҳналаштирилган “Маҳмудхўжа Беҳбудий” спектакли намойиш этилди.

Шундан сўнг ўтказилган тантанали маросимда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев тадбир иштирокчиларини касб байрами билан табриклаб, уларнинг меҳнатини эътироф этди.

– Сизлар фақат хабар ва янгиликларни етказувчи эмас, балки юртимиздаги воқеа-ҳодисаларни халққа, халқнинг дардини эса давлатга етказувчи ҳалоллик, холислик ва жасорат тимсолисиз – деди А.Бобоев. –Ушбу масъулиятли ва шарафли касбдаги соф ният ва ҳалол меҳнатингиз ҳар қанча эътирофга лойиқдир. Бугунги рақамли асрда ҳар бир ахборот тезлик билан тарқалаётган пайтда ҳаққоний, аниқ ва холис маълумотларни тарқатиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотга қарши курашиш, жамият онгини хатарлардан ҳимоя қилиш сиз, журналистларнинг зиммангиздаги бурчдир. Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбарининг бугун сизларга йўлланган табригида қайд этилганидек, журналист аҳлининг машаққатли меҳнатини муқаддас сарҳадларимизда сергак турган Ватан посбонларининг жасоратига қиёсласак, ўринли бўлади.

[gallery-24085]

Маросимда бир гуруҳ журналист ва богерлар, ахборот хизматлари ходимлари ва матбаачилар вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси, қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

– Бугун ҳаётимизда интернет, замонавий ахборот технологияларининг ўрни ва роли ошиб бораётган бир пайтда туман газеталари ҳам нашр этилиб, юртимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнларини кенг ёритиб бормоқда, – дейди “Булунғур ҳаёти” газетаси муҳаррири, “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиби Ғулом Ўролов. – Жумладан, бизнинг газетамиз ҳар ҳафта мунтазам чоп этилиб, унда туман ҳаётини акс эттиришга ҳаракат қиляпмиз. Айни чоғда фақат ахборот бериш эмас, кўпроқ жойлардаги ўзгаришлар, ислоҳотларга тўсиқ бўлаётган омилларни таҳлил этишга интиляпмиз.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ва вилоят ҳокимлиги томонидан ўтказилган “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўзни қадрлаганлар қадр топди