Одатда қўшиқлар инсоннинг кўнглини кўтаради, руҳини тинчлантиради ва завқ беради. Баъзи қўшиқларни тингласангиз, матни юрагингизни эзади, аммо куйига ўйнагингиз келади. Бу шунчаки тасодифми ёки жамиятда изтироб ҳам “ўйинбоп” тус олганидан далолатми?

Тўйларда кўп куйланадиган “Қарғалар учса қарайлик” қўшиғи барчамизга маълум. Кўпчилик бу қўшиқни “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Ҳандалак” ҳажвий кўрсатуви орқали билади. Бироқ, қўшиқнинг асл тарихи кўпчиликка аён эмас. Гоҳида ҳозир ҳам бу қўшиқ тўй-тадбирларда жаранглаб туради. Аммо, қўшиқ чиндан ҳам ўйинбопми? Агар рақсбоп бўлганида “қарға” сўзи ўрнига “булбул” ёки “кабутар” сўзлари мосроқ тушмасмикан?!

Манбаларга кўра, қўшиқ 1875 йилда Оқ подшо Марғилон уездини босиб олгач, эркакларни қатл этиши ва уларнинг жасадлари қарғалар томонидан таланиши билан боғлиқ воқеаларга ишора қилиши айтилади. 

Бу ҳолатда, қўшиқ матни аёлларнинг яқинларини йўқотганидан кейинги қайғусини ифодалайди. Ўша даврларда халқ учун энг қайғулиси ўз яқинларини тупроққа қўёлмас эдилар. 

“Тўти қушнинг боласидай

Иккаламиз интизор, 

Интизорлик торта-торта

Танда тоқат қолмади.

Йўлчиликнинг ҳолидан

Юрарга ҳолат қолмади,

Йўлчиликнинг ҳолини

Йўлса йўловчидан сўранг.

Биз ғариб бечорани

Ақли расо ёрдан сўранг...”

Умуман олганда бу изтиробли қўшиқ. Миллатимизнинг мудҳиш даврларида аёлларнинг, оналарнинг йиғиси. Ушбу қўшиқнинг ғояси хор-у зор, оч-юпун, қулликка маҳкум элнинг аянчли сўзлари эди.

Бугунги кундаги ўзбек тўйларида ҳам эшитилаётган кўплаб қўшиқларни диққат билан тинглаган ҳар қандай инсон ўз-ўзидан саволга дуч келади: “Бу қўшиқнинг сўзлари қандай маъно англатяпти?” Ажабланарлиси шундаки, кўп ҳолларда қўшиқ матни айрилиқ, юрак доғлари, ҳижрон, хиёнат, кечирим сўраш ёки ёлғизлик ҳақида ҳикоя қилади. Аммо бу мусиқалар айни тўй маросимида, яъни инсон ҳаётидаги энг қувончли, янги босқич бошланаётган кунида янграйди. Қолаверса, уларнинг куй ва ритми рақсга ундовчи, ҳатто баъзида қарсак чалишга мажбур қилувчи даражада “ўйинбоп” бўлади. Мисол учун, ёрнинг бевафолигидан сочлари оқарган ва хиёнатдан дили ғамнок бўлган йигитнинг дил сўзлари ўйинбоп мусиқа билан ҳамоҳанг тарзда яхлит қўшиққа айланган. Қўшиқ шунчаки тингланмайди, балки хурсандчилик кунларда давраларда рақсга тушилади. Бу парадокс эса аслида жамиятимизда мусиқий маданиятнинг юзаки идрок қилинаётганидан далолат эмасми?

Ҳозирги пайтда бу каби тенденцияларнинг юзага келишига асосий сабаб – тижорат. Тўй саноатида мусиқачилар орасида шундай қараш пайдо бўлган: куйга рақс тушилса бўлди. Шу боис, “мазмунини ўйлаб ўтирманг, муҳимроғи – одамларни ҳаракатга келтира олиш” деган принцип шаклланган. Бундай қўшиқлар халқ орасида тез тарқалади, хонанданинг машҳурлиги ошади, концертларга чақириқ кўпаяди, реклама даромади ортади. Яъни, иқтисодий манфаат маданий масъулиятдан устун қўйилади.

Иккинчи сабаб – тингловчи аудиториясининг мусиқий саводхонлиги пастлиги. Кўпчилик одамлар қўшиқни тинглаганда мазмуни эмас, айнан унинг “қизиқ”лиги, рақсга яроқлилигини қадрлайди. Бу эса санъатда юзаки ёндашувни рағбатлантиради.

Тўйда айрилиқ ҳақидаги куйга рақс тушиш – бу нафақат эстетик номувофиқлик, балки руҳий ноаниқликни ҳам билдиради. Ёшлар онгсиз равишда айрилиқни байрам қилиш, юрак доғини завқ билан қабул қилиш, ёлғизликни нормаллаштириш каби ғояларни ич-ичларидан сингдириб борадилар. Натижада ҳаётга, муҳаббатга, оилавий қадриятларга бўлган муносабат бузилади.

Санъаткор – жамият олдидаги энг катта масъулият эгаларидан бири. У ҳиссиёт, ғоя ва кайфият тарқатади. Айниқса, тўйлар – маданиятимиз кўзгуси. Шу боис, тўйларимизда қандай қўшиқлар янграши, бу қўшиқларнинг матни нима демоқчи экани, улар қандай руҳий таъсир кўрсатиши – ҳар бир санъаткор, ҳар бир тўй ташкилотчиси, ҳаттоки ҳар бир меҳмон учун ҳам муҳим масала бўлиши керак.

Замонавий техника, мусиқий эффектлар, ритм – булар яхши. Аммо уларнинг ортида маъно бўлмаса, бу мусиқалар рақсга эмас, онгга таҳдид солади.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўз ва куй зиддияти