Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Н.С. шаҳар марказидаги савдо мажмуаларидан 3 миллион 500 минг сўмга совутгич харид қилди. Бир неча кундан сўнг совиткич ишламай қолган. Фуқаро сотувчига мурожаат қилмоқчи бўлса ҳам, сотувчи уни эшитишни рад этди.
Шундан сўнг Н.С. амалий ёрдам сўраб Шаҳрисабз шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассисларига мурожаат қилди.
Туман жамияти мутахассислари томонидан ҳолат ўрганилиб, истеъмолчи ва сотувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, амалдаги қонун ва қонун ҳужжатлари асосида батафсил тушунтирилди.
Натижада, 3 миллион 500 минг сўмлик носоз совиткич янги яроқли маҳсулот билан алмаштирилди.
Мурожаат ўз вақтида ва адолатли ҳал этилганидан истеъмолчи мамнун бўлди.
Аслида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг асосий мақсади ҳам шу ҳар бир фуқаронинг истеъмолчи сифатидаги қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишдир.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири