Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси солиқ қарзларини ундиришни ташкил қилиш бўлими ҳамда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида қарздорларнинг мол-мулкларини хатлаш ва солиқ қарзини ундириш тадбирлари ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирларга 16 нафардан ортиқ ходимлар жалб этилди. Куни кеча мол-мулкларини хатлаш ва солиқ қарзини ундиришга қаратилган галдаги тадбир Юқори Чирчиқ туманидан рўйхатдан ўтган “AVTOMAGISTRAL" УКда ташкил этилди.

Бу корхонанинг 2023 йил 24 март ҳолатига 591,5 миллиард сўм солиқ қарздорлиги мавжуд бўлиб, қарзини узиш тўғрисида талабномалар юборилган. Унда солиқ мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажарилиши, акс ҳолда давлат солиқ хизмати органлари томонидан, Солиқ Кодексининг 114-моддасига асосан, 15 кундан сўнг хатлов ишларини амалга оширилиши назарда тутилган. Шунга қарамасдан, жамият томонидан бугунгача солиқ қарздорлиги сўндирилмаган. Натижада солиқ органи раҳбари томонидан чиқарилган хатлов қарори бўйича ташкилотга тегишли бўлган бино-иншоотлар ва транспорт воситалари хатланди.  

Шунингдек, Қибрай туманидан рўйхатдан ўтган “MS-BARER TEXTILE" МЧЖда ҳам хатлов тадбири бўлиб ўтди. Мазкур корхонанинг 2023 йил 28 феврал ҳолатига 2 миллиард 665.6 миллион сўм солиқ қарздорлиги мавжуд эди. Солиқ органлари томонидан корхона тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса ҳам мавжуд қарздорлик ўз вақтида қопланмаган. Натижада хатлов қарори чиқарилиб, жамиятга тегишли бўлган нотурар биноси ва техника жиҳозлари солиқ қарздорлиги ҳисобига хатланди.  

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, Тошкент вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 227,6 миллиард сўм солиқ қарзига эга 320 та объектда хатлов тадбири ўтказилди. Унда 133 та ҳолатда 124,3 миллиард сўм маблағ ундирилди. Шу билан бирга, 320 та қарздорнинг 227,6 миллиард сўм солиқ қарздорлиги ҳисобига мол-мулклари, шундан 178 та бино-иншоот, 67 та транспорт воситалари ва 179 та бошқа турдаги мулклар хатланди.  

Аслида давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ қарздорлигининг ортиб боришига йўл қўймаслик, солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад кимнидир жазолаш ёки бировнинг мулкини олиб қўйиш эмас, аксинча мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгандир.  

А.Мусаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ тўламаган корхоналардан 124,3 миллиард сўм ундирилди