Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари томонидан Хоразм вилоятидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги муаммолар ўрганилди.

Шовот туманида вилоятда фаолият юритаётган тўқимачилик ва текстил корхона раҳбарлари ва маҳаллий ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирокида кўргазмали семинар ташкил этилди.  

Семинарда маҳаллий тадбиркорларга 2025 йилда солиқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгаришлар ҳамда қўшимчалар борасида батафсил маълумотлар берилди.

[gallery-21330]

Шу билан бирга тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга оид мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама этилиб, таклифлар ишлаб чиқилди.

Хусусан, тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари, ҳисобот топшириш даври, қўлланилаётган маъмурий жарималар, қолаверса, соҳада амалда бўлган дастурларнинг янги шакллари борасида  тушунтирилди. Асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолганлиги, шу билан бирга 2028 йилга қадар ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмаслиги белгилаб қўйилганлиги таъкидланди.  

Бундан ташқари, ер ва мол-мулк солиғидаги ўзгаришлар, турли соҳаларга берилган солиқ имтиёзларига батафсил тўхталиб ўтилди.

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ соҳасидаги ўзгаришлар тадбиркорларга етказилмоқда