Солиқ қўмитаси Раиси Ш.Кудбиев Бухоро вилоятида иссиқхона хўжаликлари фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти вакиллари билан учрашди. 

Унда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Бухоро ва Хоразм вилоятларида иссиқхона хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи 200 га яқин тадбиркорлик субъекти вакиллари қатнашди.

Дастлаб, Бухоро туманидаги гидропоника усулида барпо этилган иссиқхона фаолияти кўздан кечирилди. “Бухоро Варнет” кластери ва унинг жаҳон стандартларига жавоб берадиган лабораториясида ўсимликлар парвариши ва самарали уруғ танлаш ва етиштириш ишлари ўрганилди. 

Ушбу корхонада 93 гектар майдонда қурилган замонавий иссиқхона тўлиқ қувват билан ишлайди. Унда 200 нафарга яқин аҳолининг бандлиги таъминланган. Қўмита Раиси соҳа мутахассислар билан мулоқотда бугунги кунда биотехнологик жараёнларни замонавий лабораторияларсиз тасаввур этиш мушкуллигига эътибор қаратиб, мазкур корхонанинг барқарор фаолият юритишида асосан билимли агрономларнинг жалб этилгани ва ўсимликлар парваришига илмий ёндашувнинг йўлга қўйилганига юқори баҳо берди.

Учрашувда Ўзбекистонда 2,6 мингдан ортиқ иссиқхонанинг жами 449,7 миллиард сўмлик солиқ тўловлари муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилгани таъкидлаб ўтилди. Бугунги кунда Бухоро вилоятида жами 752 та тадбиркорлик субъекти иссиқхона фаолияти билан шуғулланади. Шундан 312 таси ҚҚС тўловчи тадбиркорлик субъекти ҳисобланади.

Жорий йилнинг 5 август ҳолатига вилоятдаги 473 та субъектнинг солиқ тўловлари муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди. Мулоқотларда кредит олиш, табиий газ, электр ва сув масалалари билан боғлиқ 30 дан ортиқ муаммо ва таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ қўмитаси раиси тадбиркорлар билан учрашди