Президент топшириғи амалда

2024 йил 17 июль куни Президентимиз раислигида ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида солиқ органларига бир қатор муҳим вазифалар юклатилган эди. Мазкур топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича Наманган вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят тўртинчи сектор раҳбари Шуҳратали Имомов халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида мурожаат йўллади. 

Қайд этиш жоизки, давлат раҳбари бошчилигидаги йиғилишда ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили якунларига кўра, вилоятда мазкур йўналишда айрим эътирозлар билдирилганди. Солиқ бошқармаси бошлиғи мурожаатида, дунёдаги оғир шароитга қарамасдан, республикамизда барқарор иқтисодий ўсиш йўлида аниқ натижаларга эришилгани ва ўн бир ойда ялпи ички маҳсулот кўпайгани айтилди. 

Вилоятда тўртинчи сектор мутасаддилари бириктирилган маҳаллаларни обод қилиш, боғча, мактаб, тиббиёт, йўл, сув, электр каби инфратузилмани яхшилаш учун бюджетдан 31,5 триллион сўм ажратилгани ва бунга қўшимча яна 1,5 триллион сўм берилиши белгиланган вазифаларни ижро этиш, халқимизнинг ислоҳотларга, эртанги кунга бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади. Қолаверса, бюджетга тушумларни таъминлаш, корхоналар ва тадбиркорларга кўмак бериб, даромадини ошириш орқали солиқ тушумини кўпайтириш, энг муҳими тадбиркорларга ортиқча тўлов қилдиришнинг олдини олишга жиддий аҳамият қаратилмоқда. 

Айтиш ўринли, 2024 йил учун бюджет даромадларига белгиланган 3,412,6 миллиард сўм режа 1 декабрь ҳолатига 3,074,7 миллиард сўмга, режа ижроси 90,1 фоизга бажарилиши таъминланди. Бунда, тушумлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 279 миллиард сўм ёки 110 фоизга ўсди. Қолаверса, ўтган йилнинг тўртинчи чорак тушумларини аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоиз ўсишига эришилди. 

Мурожаатда келтирилганидек, вилоят солиқ органлари олдида ҳал этилиши зарур бўлган вазифалар, ўз ечимини кутаётган долзарб масалалар бор. Жумадан, вилоятдаги кўрсаткичи паст бўлган Мингбулоқ тумани тушумларини икки карра ошириш бўйича намуна кўрсатиш зарур.

Тадбиркорлик субъектларига ортиқча тўлов талаб қилишга умуман йўл қўймаслик доимий диққат марказда бўлади. Солиқ тўловчилар мурожаатларидаги ҳар бир муаммонинг ечимини назоратга олиб, аҳолининг ижтимоий кайфиятига салбий таъсир қилмаслигини таъминлаш ҳам эътибордан четда қолмайди. 

“Маҳаллабай” ва “Корхонабай” ишлаш тизими орқали қийналган тадбиркорларга кўмаклашиш, хатоликларини ихтиёрий тўғрилаш имкониятини бериш, муаммоларини ҳал этиш орқали уларнинг товар айланмаларини камида 30-50 фоизга ошириш ҳисобига солиқ базасини кенгайтириш ҳам ўз самарасини бериши кутилмоқда. 

Тадбиркорлар ва солиқ идоралари ўртасида ишончни шакллантириш ҳамда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик солиқ органлари фаолияти самарадорлигини таъминлашда муҳим мезон ҳисобланади. Вилоят тўртинчи сектори масъуллари бириктирилган ҳудудларда Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари асосида иш ташкил этиш изчил давом эттирилади. Бунда, 4 минг 100 та тадбиркорлик субъекти ва 65 минг деҳқон хўжаликлари ҳисобига, 122 минг нафар ўзини ўзи банд қилган фуқарони, 7 минг 900 та янги тадбиркорлик субъектини рўйхатга олиш назарда тутилмоқда. 

Шунингдек, саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида драйвер лойиҳаларни амалга ошириш чоралари кўрилади. Сессия ишида вилоят солиқ бошқармаси раҳбари жорий йилда амалга оширадиган муҳим вазифаларни тўлиқ ижро этилиши бўйича салоҳиятини ишга солган ҳолда, фақат натижадор иш олиб борилишини қайд этди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ бошқармаси бошлиғининг мурожаати тингланди