Буюк бобомиз Aмир Темур шаъну шавкатимиз, ғурур-ифтихоримиздир. Соҳибқирон – халқимиз даҳосининг тимсоли, маънавий қудратимиз рамзи.

Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, Aмир Темур шахси яна Ватан ва миллат тимсолига айланди.

Мамлакатимизда ҳар йил Aмир Темурнинг таваллуд санаси кенг нишонланади. Соҳибқирон номи, унинг фаолияти билан боғлик тадбирлар алоҳида кўтаринки руҳда ўтади. 

Бошқача айтганда, Aмир Темур номи, унинг сиймоси юксак ватанпарварлик, адолат ва озодлик тимсоли сифатида халқимизни бирлаштиришда, келажакка интилишда бизга янгидан-янги куч-қувват ва шижоат бағишламоқда.

Пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейида "Aмир Темурнинг илм-фан, маданият ва ҳарбий соҳа ривожидаги буюк хизматлари" мавзусида семинар ўтказилди. 

Унда Қуролли Кучлар Академияси курсантлари ҳамда "Ватан таянчи" ҳаракати аъзолари бўлган ўқувчи-ёшлар иштирок этди. 

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Халкаро Aмир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Муҳаммад Aли "Темур тузуклари" асарида ҳарбий хизматчиларнинг ўзаро муносабатлари талқини" мавзусида, Темурийлар тарихи давлат музейи директори, Жамоатчилик кенгаши аъзоси Хуршид Файзиев "Aмир Темур ва темурийлар давридаги ҳарбий истилоҳлар" мавзусида маърузалар қилди.

Aмир Темурнинг жаҳон тамаддунида тутган ўрнига бағишланган видеофильм намойиш этилди.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳибқироннинг илм-фан, маданият ва ҳарбий соҳа ривожидаги буюк хизматлари