Бухорода “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда ўзларининг машаққатли ва фидокорона меҳнатлари билан вилоят аҳлининг фаровон ҳаёти йўлида хизмат қилаётган, юртимизда соҳани ривожига ҳисса қўшаётган қишлоқ хўжалиги фидойилари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирни вилоят ҳокими Ботир Зарипов очиб, соҳа вакилларини қишлоқ хўжалик ходимларини эришган муваффақиятлари, соҳадаги ютуқлари билан қизғин табриклади. Фидокорона меҳнати билан тупроқдан ноз-неъмат ундириб, халқимиз дастурхонини тўкин қилиб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, моҳир боғбон ва чорвадорларга, омилкор агроном ва механизаторлар, кластерларнинг тажрибали раҳбарлари ва ходимлари, соҳа фахрийларига ўзининг ҳурмат-эҳтиромини ва эзгу тилакларини билдирди.

Жорий йилда вилоятда 525 минг тонна дон, 402 минг тоннадан ортиқ пахта, 1,3 миллион тоннадан зиёд сабзавот ва полиз, 570 минг тонна мева ва узум, 280 минг тонна картошка, 330 минг тоннадан кўп гўшт ва 1,2 миллион тоннадан зиёд сут, 3,2 минг тонна пилла етиштирилди.

Соҳага илғор агротехнологиялар, илм-фан ва инновация ютуқлари кенг жорий этилаётгани ижобий натижа бермоқда. Бу йил 31 минг гектар майдонда касаллик ва зараркунандаларга чидамли серҳосил ғўза навлари экилиб, улардан мўл ҳосил етиштирилгани бу фикрни яққол тасдиқлайди. Ғаллачиликда ресурс тежайдиган замонавий агротехнологияларни қўллаш натижасида ўртача ҳосилдорлик 80 центнерга етказилди. 

Вилоятда деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун 20 минг гектар ер майдонлари 80 минг нафардан ортиқ ижтимоий муҳтож аҳоли ҳамда ёшларга бўлиб берилгани ва 100 мингдан зиёд иш ўрни яратилгани қишлоқда бандликни таъминлаш, ҳақиқий даромадларни ошириш, камбағалликни қисқартиришда муҳим роль ўйнамоқда.

Томорқачиликда даромадни ошириш мақсадида 117 та маҳалла “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида ихтисослаштирилди. Чорва наслини яхшилаш ва маҳсулот ҳажмини кўпайтириш учун аҳолига 14 минг бош қорамол, 23 минг бош қўй ва эчки етказиб берилди, четдан 14 минг бош зотдор моллар олиб келинди.

Ҳосил байрамида аграр соҳада фидойилик намунасини кўрсатаётган бир гуруҳ соҳа вакилларига “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидоийси”, “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси”, “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси”, “Илғор фермер” кўкрак нишонлари тантанали тарзда топширилди. “Бухара Варнет” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси таъсисчиси Хуршит Илясга “Фахрий фуқаро” мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилди.

Шунингдек, фидокорона меҳнатлари билан соҳа ривожига ҳисса қўшган фахрийларга ҳамда мавсум давомида жонбозлик кўрсатган масъулларга вилоят ҳокимлигининг томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.   

Тадбир санъат усталари, таниқли эстрада хонандалари иштирокидаги концерт дастури билан янада файзли бўлди

Зариф Комилов, ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳа ходимлари шарафланди