Яккасарой туманида "Автомобилсиз кун" веломарафони ўтказилди. Соғлом турмуш тарзи ва экологиямизни асрашга ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган ушбу веломарафон Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ва Яккасарой туман ҳокимлиги ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилди.

Мазкур марафоннинг тантанали очилиш маросимида Яккасарой туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг бош котиби Абдуазиз Абдураззоқов ва бошқалар иштирок этди. Иштирокчилар Ўрикзор ва Ракат кўчаларидан старт олиб, 135-сонли мактабгача бўлган масофада ўз имкониятларини синовдан ўтказди. 

Қарийб 3 км. масофада ташкил этилган ушбу веломарафонда ғолиблар турли ёшда аниқланади. Жумладан, мусобақада 82 ёшли Виталий Дмитрюк ўз ёш тоифасида ғолиб бўлди. 

Шунингдек, 72 ёшли Людмила Маркелова ва 12 ёшли Шавкат Бакуров ҳам ўз йўналишида маррага биринчи бўлиб етиб келди. Веломарафон ғолиб ва сорвиндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Қолаверса, мамлакатимиз велосипед спорти федерацияси томонидан ёшларимизнинг велоспортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, ҳамда улар орасида мазкур спорт турини оммалаштириш мақсадида Яккасарой туманидаги 1 ва 2-сонли спорт мактабларига янги велосипедлар беғараз топширилди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом турмуш тарзида велоспортнинг ўрни беқиёс