Қибрай туманида Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамова раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда асосий эътибор эрта туғруқлар, ногирон фарзандлар туғилишини олдини олиш ва аёллар орасида онкологик касалликларни эрта аниқлаш каби долзарб муаммолар ҳақида сўз юритилди.

Йиғилишда Тошкент вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари,  мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси, прокуратура ҳамда ички ишлар органлари ходимлари иштирок этди. 

Тадбир давомида эрта туғруқларнинг олдини олиш мақсадида оилавий ва мактаб ёшидаги қизларга тўғри тушунчалар бериш, профилактик тадбирларни кучайтириш, ногиронликка сабаб бўлувчи туғма касалликларни барвақт аниқлаш ва бу борада перинатал текширувларни жорий этиш борасида сўз юритилди. 

Таъкидланишича, ҳозир Тошкент вилоятида 15 ёшдаги қизлар сони 79 минг 529 нафар бўлиб, уларнинг 99,5 фоизи тиббий кўрикларга жалб қилинди. Ҳозирда, онкологик касалликларни эрта аниқлаш мақсадида жойлардаги Кўп тармоқли поликлиникаларда 30-65 ёшли аёлларни белгиланган тортибда шифокорлар текширувдан ўтказмоқда. 

2025 йилнинг 6 ойи давомида бачадон бўйни саратони бўйича 90 нафар ва кўкрак бези саратони бўйича 123 нафарда касалликлар эрта аниқланди. Уларга даволаниш учун зарур чоралар кўрилди. Ногирон фарзандларнинг олдини олишда ҳомиладор оналар перинатал скрининг текширувлардан ўтказилиб, тегишли тиббий муолажалар қилинди. 

Йиғилиш якунида масъулларга аниқ вазифалар юклатилди ҳамда муаммоларни бартараф этишда ташкилотларнинг ҳамкорлигини кучайтириш борасида ўзаро келишиб олинди. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом она соғлом жамиятдир