Муносабат

Бугунги кунда ҳар бир мамлакатнинг ривожланиш салоҳияти, иқтисодий қудрати ёки сиёсий барқарорлиги, аввало, аҳолининг соғлом ва фаол турмуш кечириши билан чамбарчас боғлиқ. Сабаби, соғлом инсон – соғлом жамиятни, соғлом жамият эса барқарор давлатни таъминлайди. Шу нуқтаи назардан қаралганда, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари нафақат касб соҳиблари, балки миллат саломатлигининг посбонлари, халқ ишончи ва умидининг тимсоли ҳисобланади.

Президентнинг кеча эълон қилинган “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарори ушбу соҳа ва унинг фидойи намояндаларига бўлган давлат даражасидаги юксак эътиборнинг амалий ифодаси бўлди.

Қолаверса, қарор нафақат ижтимоий сиёсат соҳасидаги муҳим қадам, балки инсон қадрини улуғлаш ва меҳнатга муносиб муносабат тамойилларини амалиётга татбиқ этиш йўлидаги янги босқич сифатида ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

Жумладан, қарорда давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш ва самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Хусусан, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва моддий манфаатдорликни ошириш, фидойи ходимларни рағбатлантиришнинг янги механизмларини жорий этиш, ёш ва истиқболли мутахассислар учун касбий ўсиш имкониятларини яратиш ҳамда тиббиёт ходимларининг жамиятдаги нуфузини ошириш шулар жумласидан.

Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб тиббиёт ходимларига Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантириш берилиши белгилаб қўйилди. Бу амалиёт соҳадаги меҳнатни қўллаб-қувватлашдаги тизимли ёндашувнинг бошланғич нуқтаси бўлди дейиш мумкин.

Шу билан бирга, “Энг яхши республика шифохонаси раҳбари”, “Энг яхши шифокор”, “Энг яхши туман шифохонаси” каби танловлар жорий этилиши ҳам соҳа ходимларини адолатли баҳолаш ва ижтимоий нуфузини оширишнинг самарали йўлидир.

Ғолибларга 30 миллион сўмдан бошлаб 500 миллион сўмгача бўлган пул мукофотлари белгиланиши, уларнинг давлат мукофотларига тавсия этилиши, хорижда малака ошириш имкониятига эга бўлиши, бу, шубҳасиз, кадрларнинг меҳнатини рағбатлантиришдаги муҳим қадам ҳисобланади. Бу каби танловлар ва моддий рағбатлантириш чоралари нафақат рақобат муҳитини кучайтиради, балки тизимдаги кадрлар сифатини ошириш, янги ғоялар ва илғор тажрибаларни татбиқ этишга туртки беради.

Тиббий хизмат узлуксиз жараён эканлигини ҳисобга олган ҳолда, байрам ва дам олиш кунларида навбатчилик тизими жорий этилиши шифокорларнинг иш ва дам олиш режасини мувозанатлаштириб, руҳий соғлом муҳитни таъминлайди. Иш жадвалининг меъёрлаштирилиши, тиббий хизмат кўрсатувчиларнинг касбий хасталиклардан ҳимоя қилиниши ва иш сифатига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.

Дунё амалиётида шундай тажриба бор: шифокорнинг дам олиши беморнинг соғлом қолиши билан бевосита боғлиқ. Президентимиз томонидан айнан шу тамойил амалиётга киритилаётгани инсон манфаатларини олий қадр сифатида кўриш сиёсатининг яққол ифодасидир.

Қарорда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Энди халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиш билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан қоплаб берилади. Бу мутахассислар илмий фаолият билан шуғулланишига қизиқиш уйғотади, миллий тиббиёт илмининг халқаро майдондаги нуфузи ошади. Шунингдек, соҳа етакчилари хориждаги нуфузли таълим ва илмий марказларда ўқитилиши, замонавий менежмент ва тиббий бошқарув дастурларини ўзлаштириши соҳанинг стратегик ривожига хизмат қилади.

Қарор орқали соҳа фидойиларига тақдим этилган яна бир ижтимоий имтиёз бу 15 йил иш стажига эга ходимларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларидаги контракт тўловининг 30 фоизи қоплаб берилишидир. Шунингдек, улар учун уй-жой хариди вақтида дастлабки тўловнинг 25 фоизи давлат томонидан қопланади. Санаторийларда бепул дам олиш ва юқори технологик тиббий ёрдамдан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Қисқача айтганда, мазкур қарор ижроси мамлакатимизда тиббиёт соҳаси нуфузини ошириш билан бирга, инсон саломатлигини ҳимоя қилишни миллий қадрият даражасига кўтаришда муҳим тарихий аҳамият касб этади. Ҳар бир шифокор, ҳар бир ҳамшира ва фармацевт энди ўз меҳнатининг қадри борлигини, давлат унинг орқасида турганини ҳис этади. Бу эса, соғлом миллат, барқарор давлат ва юксак маънавиятли жамият сари олиб борувчи ишончли йўлдир.

Муҳаррам ДАДАХЎЖАЕВА,

Юнсобод туманидаги 50-оилавий поликлиника мудири,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом инсон – соғлом жамиятни, соғлом жамият эса барқарор давлатни таъминлайди