Мамлакатимизда ишчи-ходимларнинг меҳнат қонунчилигига доир ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган устувор вазифа ва дастурлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни. Бу йил касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси меҳнат жамоаси ҳам ушбу байрамни кўтаринки руҳда нишонлади. Бошқарма касаба уюшмаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш тадбири ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жамоада дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди. Байрамона муҳитда ўтган тадбирда барча иштирокчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Маълумот ўрнида, бошқармада бу байрам 5 йилдан буён турли спорт тадбирлари кўринишида ўтказиб келинади.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам