Гулистон давлат университетида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва университет жамоасини оммавий спортга жалб этиш мақсадида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!” шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди. Унда университет профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

– Узоқ йиллик педагогик фаолиятим давомида билганим шуки, соғлом танада соғлом тафаккур шаклланади,– дейди профессор Карим Нуриев. – Бундай тадбирлар ёшларимизга ўрнак бўлиш, улар орасида жисмоний фаоллик маданиятини шакллантириш учун жуда муҳим. Юриш – энг оддий ва фойдали машқ. Биз ҳамиша соғлом ҳаёт тарафдоримиз!

Мазкур спорт-соғломлаштириш тадбирида университетнинг тиббиёт факультети профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этиб, марафон иштирокчиларига "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" соғломлаштириш машғулотлари, камҳаракатлик сабаб келиб чиқиши мумкин бўлган касалликлар, уларнинг олдини олиш ҳақида маълумот беришди.

– Бу каби спорт тадбирлари нафақат жисмоний фаолликни ошириш, балки жамоамизни янада жипслаштиришга ҳам хизмат қилади,– дейди университет психологи Машҳура Каримова. — Чунки, эрталаб 5000 қадам юриш кишига энергия ва ижобий кайфият бағишлайди. 

Марафон иштирокчилари нафақат спорт билан шуғулланишди, балки соғлом овқатланиш, мунтазам жисмоний машқлар ва стрессни бошқариш бўйича муҳим тавсиялар олишди. Тадбирнинг ижобий натижалари инобатга олиниб, эндиликда университетда ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!” куни этиб белгиланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!”