Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасаларининг самарали бошқарув тизимини яратиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 8 сентябрдаги “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилган эди.  

Жумладан, Самарқандда ҳам вилоят перинатал, аҳоли репродуктив саломатлиги ҳамда она ва бола скрининг марказлари негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиали фаолияти йўлга қўйилганди. Филиал таркибида она ва бола скрининги, репродуктив саломатлик ва ёрдамчи репродуктив технологиялар бўлими ташкил этилган бўлса-да, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун етарли шароит йўқ эди. Шу сабабли инвестиция дастури асосида 12 миллиард 428 миллион сўм маблағ ажратилиб, филиал учун 4 қаватли янги бино қурилди.

– Мазкур бинода “Соғлом онадан – соғлом бола” тамойилини ҳаётга татбиқ этиш, хавфсиз оналик ва болаликни таъминлаш учун барча зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратилди, – дейди Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиали раҳбари Лола Ҳамроева. – Энг сўнгги русумдаги тиббий жиҳозлар келтириб ўрнатилди. Эндиликда бу ерда бепуштлик натижасида фарзанд кўролмаётган аёлларда юқори технологик амалиётлар, яъни ёрдамчи репродуктив технологиялар (экстракорпорал уруғлантириш, сунъий уруғлантириш) клиникасини амалга ошириш мумкин. Она ва бола скрининги бўлимида эса биокимёвий пренатал скрининг натижасида юқори хавф гуруҳи аниқланган ҳомиладорлар ҳомиласида хромасом аномалиялар мавжудлигини аниқлаш учун амниоцентез амалиётни ўтказиш имконияти яратилди.  

[gallery-26796]

Янги бинонинг очилиш маросимида Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда филиал билан ҳамкорлик қилаётган Туркия Республикасидаги етакчи клиникалар вакиллари ҳамда ушбу давлатнинг Самарқанддаги Бош консули иштирок этиб, муассасада яратилган шарт-шароит билан танишдилар.

 Тадбир доирасида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали ва Туркиядаги тиббий муассасалар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом фарзандлар дунёга келиши кафолатланади