Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ва ҳаётда турли шубҳали шахслар томонидан “табиий усулларда” даволаш ниқоби остида сохта табиблик билан шуғулланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани қатъий танқид қилинди.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда халқ табобатини қонуний асосда ривожлантириш, уни замонавий тиббиёт билан уйғунлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда 150 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти тегишли лицензия асосида ушбу йўналишда фаолият юритмоқда.

Шунга қарамасдан, айрим шахслар ҳеч қандай тиббий маълумотга, лицензияга ва ҳуқуқий асосга эга бўлмасдан, турли “ғайритабиий қобилиятлар”, “энергетик таъсир”, “руҳий муолажа” каби сўзлар орқали фуқаролар руҳиятига таъсир кўрсатиб, алдаб келмоқда. Улар томонидан таклиф этилаётган муолажалар тиббий жиҳатдан тасдиқланмаган, белгиланган стандарт ва протоколларга мос келмайди.

ССВ маълумотларига кўра, бундай сохта мутахассислар кўпинча оғир аҳволдаги беморларни нишонга олади ва ўз “хизмат”ларини оммавий тарғиб қилади.

Таъкидланишича, бундай шахсларга расмий равишда тиббий фаолият юритиш учун лицензия берилмаган. Демак, улар томонидан амалга оширилаётган ҳар қандай “даволаш” ҳаракатлари қонунга хилоф ҳисобланади ва инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.

Расмий маълумотларга кўра, 2024 йил давомида лицензиясиз тиббий фаолият юритган 38 та юридик шахсга нисбатан ҳар бирига БҲМнинг 300 баравари миқдорида жарима қўлланган. 2025 йил 1 июль ҳолатига келиб эса яна 24 та шундай субъектга нисбатан молиявий жазо чоралари кўрилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини ҳушёр бўлишга, ўз соғлиғини фақат  тегишли рухсатномаларга эга бўлган тиббиёт ва малакали мутахассисларга ишониб топширишга чақирмоқда. Шунингдек, лицензиясиз “табиб”лик билан шуғулланаётган ёки ижтимоий тармоқларда шубҳали тиббий хизматларни реклама қилаётган ҳолатларга дуч келсангиз, бу ҳақда тегишли органларга хабар беришингиз мумкинлигини эслатиб ўтмоқда.

Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантириш билан чиқди