Инсон саломатлиги ва гўзаллиги учун дунёдаги энг сўнгги технология ва янгиликлар - “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2025” 29-Тошкент халқаро кўргазмасида намойиш қилинмоқда.

Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари ўтказилаётган кўргазма илк бор “Янги Ўзбекистон” боғига туташ ҳудудда, яъни “CAЕх Uzbekistan!” халқаро кўргазмалар марказида бўлиб ўтмоқда.  

Тадбир ташкилотчилари “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси томонидан барча иштирокчиларга ўз брендлари ва маҳсулотларини намойиш этишларига етарлича шарт-шароит яратиб берилди. Шу билан бирга эстетик тиббиёт, “anti-age” парвариши ва гўзаллик саноатига бағишланган “Beauty Uzbekistan - 2025” кўргазмаси ҳам биринчи марта ушбу масканда ўтказилмоқда.  Айтиш керакки, Ўзбекистонда ижтимоий соҳанинг бошқа йўналишлари қатори соғлиқни сақлаш тизимини  ривожлантиришга ва техник жиҳатдан такомиллаштиришга, ходимларга хорижникидан қолишмайдиган шарт-шароит яратишга  давлат томонидан  устувор аҳамият қаратилмоқда.  

1995 йилда ташкил этилган биринчи халқаро тиббиёт кўргазмаси орадан ўттиз йил ўтиб, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, амалиётчи шифокор ва тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш учун зарур бўлган энг талабга сазовор намойиш сифатида шуҳрат қозонди.  

Кўргазманинг бирлашган экспозициясида 23 давлатдан 400 дан ортиқ компания ва брендлар иштирок этмоқда. АҚШ, БAA, Беларусь, Буюк Британия, Германия, Индонезия, Испания, Россия, Сингапур, Туркия, Украина, Хитой, Қозоғистон каби давлатларнинг вакиллари ўзларининг энг сўнгги технологиялари билан қатнашмоқда.  

Масалан, тиббий диагностика, лаборатория жиҳозлари, жарроҳлик, терапевтик, ҳаётни қўллаб-қувватлаш ускуналари, реабилитация мосламалари ва соҳа учун зарур бўлган барча техникалар бир жойда жамланди. Бу эса маҳаллий тиббиётимиз учун янги ускуналарни харид қилиш, тенг манфаатли шартномалар тузиш борасида қулай муҳитни юзага келтирди.  

Маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантиришга бағишланган “PharmExpo Central Asia 2025” ихтисослаштирилган кўргазмасида  фармацевтика тармоғи учун хом ашё ва компонентлар, шунингдек, тайёр дори воситалари намойиш этилди.  

Маҳаллий фармацевтика корхоналари вакиллари бу ерда саноатнинг сўнгги тенденциялари, тайёр фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ингредиентлар билан яқиндан танишиш, дори воситалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича хорижий контрагентлар билан алоқа ўрнатиш имкониятига эга бўлишди.  

Шу билан бирга кўргазма доирасида стоматология амалиёти учун замонавий ечимлар, асбоб-ускуналар, дори-дармонлар ва бошқа зарур воситалар таклиф этилди.  

Кўргазмада хорижий компанияларнинг улуши 76 фоизни ташкил этди. Мутахассислар диққатига илғор ишлаб чиқариш технологияларидан фойдаланган ҳолда юқори сифатли яраларни парвариш қилиш маҳсулотлари, гистология, умуртқа поғонаси ва бўғимлар жарроҳлиги соҳасидаги энг сўнгги ечимлар, биомеханик инновациялар, биосенсор технологиялари, етказиб бериш тизимлари, аспирация, диагностика, стоматологик парвариш ва гигиена воситалари тақдим этилди.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/uQfLey7y7wo" title="“Sog‘liqni saqlash –TIHE 2025” xalqaro ko‘rgazmasi ish boshladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Aмалиёт мутахассислари учун 15 ва 16 апрель кунлари бизнес дастурда “Соғлиқни сақлашдаги замонавий технологиялар” илмий-амалий семинарлар туркуми ва “Эстетик ва antiage тиббиёти” фокус-сессияси ўтказилиши кўзда тутилган. Етакчи экспертлар

инновацион технологиялар ва усуллар билан ишлаш бўйича ўз маҳорат дарсларини ўтиб берадилар. 

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Соғлиқни сақлаш –TIHE 2025” халқаро кўргазмаси иш бошлади (+видео)