Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган “Машъал” – “Хоразм”, “Андижон” – “Шўртан”, “Сўғдиёна” – “Сурхон” жамоалари баҳси якунланди.
Андижон шаҳридаги “Бобур-арена” стадионида ўтган "Андижон" ҳамда "Шўртан" ўртасидаги беллашув 4:3 ҳисобида якунланган бўлса, "Машъал" ўз майдонида "Хоразм" клубига 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. “Сўғдиёна” ва “Сурхон” ўртасидаги ўйинда 2:1 ҳисоби қайд этилди.
Эртага, 18 октябрь куни 25-тур доирасида “Навбаҳор” – “Бунёдкор”, “Динамо” – “Бухоро” жамоалари ўзаро рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА