Куни кеча футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигасидаги 6-тур баҳслари Термиздаги “Сурхон” ва Наманганнинг “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйин билан якунига етди. 6 учрашув бу ҳар бир (16 та) жамоанинг бутун мавсум давомида ўтказиши белгиланган (30 та) ўйинларининг бешдан бири деганидир.

Ушбу турда чемпионатимизда карвонбошилик қилиб келаётган ОКМК клуби Олмалиқда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилди. Ушбу клублар ўртасидаги баҳс ҳамиша қизиқарли, томошабоп, кескин, муросасиз, голларга бой ва мухлисларга ёқадиган тарзда бўлиб келган.  

Жамоалар ушбу турга қадар мамлакатимиз чемпионати доирасида 32 маротаба тўқнаш келган бўлиб, ОКМК ҳисобида 13 ғалаба, “Сўғдиёна” эса 10 марта олмалиқликларни мағлубиятга учратган, 9 учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати 53:43, ОКМК фойдасига. Бу галги беллашув ҳам аввалгилари каби жуда қизиқарли ўтди.  

Мазкур учрашувдан 1 кун олдин Қаршининг “Насаф” жамоаси шу турда Бухоронинг “Бухоро” клубини мағлубиятга учратиб, ОКМК дан 1 очкога ўзиб, етакчиликни тортиб олганди. Бундан ўзига хос хулоса чиқарган ўзбек футболининг тирик афсонаси Миржалол Қосимов шогирдларини фақат ғалаба учун майдонга олиб чиққани ўйиннинг илк дақиқалардаёқ сезилди. 

Ўйиннинг биринчи бўлимида тўпга эгалик қилиш, дарвоза томон берилган зарбалар, бурчак тўплари, жарима зарбалари борасида майдон эгалари жиззахликлардан анчагина устунлик қилди.  

Ўз навбатида, жорий мавсумдаги ўтказилган 5 учрашувда атига 4 очко жамғарган Иван Бошкович бошчилигидаги “Сўғдиёна” футболчилари ҳам жуда ёмон старт олганини, бундан буёғига орқага йўл йўқлигини яхши тушуниб ҳаракат қилди. Шу сабабдан ҳам меҳмонлар биринчи бўлимда яхши ҳимояланиб, қарши ҳужумларни ташкил қилиш ва хавфли вазиятлар яратиш борасида майдон эгаларидан кўра устунроқ кўринди. Лекин дарвозаларни ишғол этиш ўйиннинг биринчи бўлимида ҳеч бир жамоага насиб этмади – 0:0.

Учрашувнинг иккинчи бўлимини ўз мураббийларидан етарли кўрсатмаларни олган меҳмонлар тезкор ҳужум билан бошлади. Баҳснинг 46-дақиқасида “Сўғдиёна” тўпурари, македониялик легионер Люпчо Дориев жамоадоши Отабек Аҳадовнинг узатмасидан сўнг, чамаси 19 - 20 метр масофадан зарба йўллаб, супер гол муаллифига айланди – 0:1.  

Ушбу голдан сўнг, Миржалол Қосимов бирданига 2 нафар футболчини захирадан майдонга туширди ва бу ўзининг самарасини берди. Ўйинга янгидан қўшилган Али Абдураҳмонов учрашувнинг 52-дақиқасида Асадбек Собиржоновнинг узатмасини голга айлантира олди – 1:1.  

Ушбу голдан 5 дақиқа ўтар-ўтмай, ўйиннинг 57-дақиқасида яна ўша тиниб-тинчимас Люпчо Дориев ўз жамоадоши, бошқа бир легионер, Тожикистон терма жамоаси аъзоси Эҳсони Паншанбенинг узатмасидан сўнг, майдон эгалари посбони Жавоҳир Илёсов қўриқлаётган дарвозани ишғол этиб, меҳмонларни яна бир бор олдинга олиб чиқди ва ўз номига “дубл”ни расмийлаштириб қўйди – 1:2.

ОКМК мураббийлар штабига ўйиннинг бундай тус олиши ёқмади ва яна 2 нафар футболчи – Хуршид Ғиёсов ҳамда Абдураҳмон Холмуродовларни майдонга туширди. Натижада айнан уларнинг бири – Хуршид Ғиёсов ўйиннинг 74-дақиқасида Дилшодбек Аҳмадалиевнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб, боши билан зарба йўллади ва ҳисобни тенглаштирди – 2:2.  

83-дақиқада эса яна Хуршиднинг ўзи ажойиб индувидал ҳаракатлари эвазига жиззахликлардан аввал Суҳроб Иззатовни, сўнгра Хондамир Мустафоқуловни жуда осонлик билан алдаб ўтиб, меҳмонлар дарвозасига, ўткир бурчакда бўлишига қарамай, гол киритишни уддалади – 3:2.  

Шундан сўнг, ҳисобни тенглаштиришлари учун меҳмонларнинг имконият, кучлари ҳам, бунинг устига уларга вақт ҳам етишмади.  

Келинг, шу ўринда “Сўғдиёна”нинг ўйинларини бироз таҳлил қилиб кўрайлик. Жамоа ўтказилган 6 учрашувнинг 4 тасида рақибларига фақат 1 та гол фарқи билан мағлубиятга учради. Ёмон томони, жиззахликларга мағлубият келтираётган бу голлар асосан баҳсларнинг сўнгги дақиқаларига тўғри келаяпти. Бошкович эса асосан ёш футболчиларга ишонч билдиришда давом этмоқда (бу яхши, албатта). Аммо уларда жисмоний ва руҳий тайёргарлик керакли даражага етказилмаган кўринади.  

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович жамоасининг мағлубияти ва ўйинга берган изоҳида менинг бу фикрларимни  очиқдан-очиқ бўлмасада, қисман тан олгандек туйилди.

– Биз очиқ футбол ўйнашни режа қилган эдик. Ҳар доимгидек барчаси ўз қўлимизда эди. Концентрация етишмади, айниқса стандарт вазиятларда. Ўтказиб юборган иккита голимизда биз зич ҳимояланаётган эдик. Бундай ўйинларда характер намойиш этган ҳолда очколарга эга чиқиш керак. Ҳимояда яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Бундай тарзда мағлуб бўлганимиз аламли, албатта. Биз кўпроғига лойиқ эдик. Натижа учун жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади. Буни тан олиб айтишим керак. Мен ҳар доим ёш футболчиларимга ишонаман ва уларга имконият бераман. Лекин бугун эса бундай қарорим иш бермади... Жамоамга нимадир етишмаётганга ўхшайди, – деди Иван Бошкович матбуот анжуманида.

“Сўғдиёна” футбол клубига нимадир бўлаётгани аниқ. Акс ҳолда, кечагина медаллар учун курашиб, Осиё майдонларида ҳам ўз номини ёздириб улгурган клуб бугун 16 жамоа орасида 15-поғонага тушиб кетишини қандай изоҳлаш мумкин?

Клуб раҳбарияти, керак бўлса, Жиззах вилоят футбол федерацияси бу масалани жиддийроқ ўрганиб, шуғулланиб кўрмас экан, жамоа пастга қараб “шўнғиш”да давом этаверади. Охир-оқибат эса клуб пролигага тушиб кетиши ва келгуси мавсумни худди Тошкентнинг “Локомотив” ҳамда “Олимпик” жамоаларидек қуйи лигада ўтказиши ҳеч гап эмас.

А.Қаюмов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сўғдиёна” бу “шўнғишда” қуйи лигага тушиб кетиши ҳеч гап эмас