Партиялар ҳаёти

“Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши қошидаги “Сиёсатчи аёллар” клубининг йиғилишида 2025 йилнинг тўққиз ойи давомида клуб томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар, шунингдек, клуб фаолиятига оид бошқа долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Клуб фаолиятининг жорий йил сарҳисоб давридаги ишлари танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.

Партия вилоят кенгаши раиси ўринбосари Гулчеҳра Шарипова хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш каби масалаларни депутатлар билан ҳамкорликда ҳал қилиш бўйича зарур кўрсатма ва маълумотлар берди.

Йиғилишда “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши қошидаги “Сиёсатчи аёллар” клуби раҳбари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Абира Ҳусейнованинг клуб 3-чорак якуни бўйича ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланганидек, клуб аъзолари томонидан “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида аниқланган 1834 та муаммоли масала бўйича зарур чоралар кўрилган. Жумладан, 284 нафар хотин-қиз ва 184 нафар ёшнинг бандлиги таъминланган, 113 нафар хотин-қиз ҳамда 80 нафар ёшга кредит ажратилишида амалий кўмак берилган.

Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилиб, 521 та мурожаатдан 428 таси ижобий ҳал этилган.

Сарҳисоб даврида “Сиёсатчи аёллар” клуби аъзолари томонидан 120 та депутатлик сўрови чиқарилган, кенгаш йиғилишларида 125 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланган. 60 та таклиф доимий комиссиялар йиғилишларига, 31 та ташаббус эса кенгаш сессияларига олиб чиқилган.

Тадбирда “Сиёсатчи аёллар” клубининг жорий йил якунига қадар устувор вазифалари белгилаб олинди ва партияга хайрихоҳлик билдирган бир гуруҳ фаоллар аъзоликка қабул қилинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сиёсатчи аёллар” клубида нима гап?