Технология ривожланиб, сунъий интеллект ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига кириб келмоқда. Лекин бу тараққиёт фойдали бўладими ёки хавф туғдирадими? У инсон ўрнини боса оладими? Келинг, буни биргаликда таҳлил қиламиз!

Биринчи навбатда, сунъий интеллектнинг фойдали жиҳатларини кўриб чиқамиз.

- Сунъий интеллект меҳнат унумдорлигини оширади. У катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлашга қодир. Масалан, тиббиётда шифокорларга касалликларга аниқ ташҳис қўйишга ёрдам беради ёки бизнесда мижозлар билан ишлаш жараёнларини оптималлаштиради.

- Оддий ва такрорий вазифаларни автоматлаштиради. Кўплаб корхоналарда сунъий интеллект ҳисоб-китоб, ҳужжатлар билан ишлаш, ҳатто мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнларини ўз зиммасига олмоқда. Масалан, чатботлар мижозларнинг оддий саволларига жавоб бера олади.

- Инновациялар яратади. У дизайн, мусиқий композициялар яратиш ва киноларда махсус эффектларни ишлаб чиқишда қўлланмоқда. Ҳозирда сунъий интеллект ёзган қўшиқлар ва ҳикоялар ҳам пайдо бўлди. Унинг ёрдамида жиноятларни олдини олиш, мониторинг қилиш ва маълумотларни ҳимоя қилиш имконияти ортмоқда.

Бироқ, ҳар қандай технология каби, сунъий интеллектнинг ҳам хавфли жиҳатлари бор. Уларнинг энг биринчиси, иш ўринларининг қисқариши. Автоматлаштириш туфайли айрим касбларга эҳтиёж камайиши мумкин. Хусусан, ҳайдовчилар, операторлар ва ҳатто ҳисобчилар каби касблар хавф остида.

- Дезинформация ва манипуляция кўпайиши. Деэпфаке технологиялари орқали сохта видеолар яратилмоқда, ижтимоий тармоқларда нотўғри ахборот тарқалиш хавфи ортмоқда.

Сунъий интеллект нохолис қарорлар қабул қилиши мумкин, масалан, кредит беришда ёки ишга қабул қилишда сунъий интеллект нотўғри хулоса чиқариши эҳтимоли бор. Чунки у фақат ўргатилган маълумотларга асосланган ҳолда ишлайди.

- Сунъий интеллект инсоний қадриятларни ўзгартириб юбориши мумкин. Агар сунъий интеллект ҳаётимизда жуда катта роль ўйнай бошласа, инсон ўзининг онгли қарорларини қабул қилиш имкониятини йўқотиши ҳам мумкин.

Яна бир муҳим жиҳат — 2017 йилнинг 25-октябрь куни София исмли роботга тантанали равишда Саудия Арабистони фуқаролиги берилди. У Жимми Феллон билан Америка кечки шоусига боради. Робот София телебошловчини машҳур «тош, қайчи қоғоз (дон-дон-зики)» ўйинини ўйнашга таклиф қилади. Ғалаба қозонган робот: «Бу менинг инсониятни эгаллаш режамни амалга ошириш йўлидаги биринчи қадамдир» дейди ва гапи сўнгида «ҳазиллашдим», деб қўшиб қўяди. 

Хўш, сунъий интеллект инсон ўрнини бутунлай боса оладими? Эҳтимол, йўқ. Чунки ижодкорлик, ҳиссиёт ва ахлоқий қарор қабул қилиш каби фазилатлар фақат инсонга хос. Аммо сунъий интеллект ҳаётимизни сезиларли даражада ўзгартириши, айрим касбларни алмаштириши ва янги имкониятлар яратиши аниқ.

Шундай экан, энг муҳими – технологияни тўғри бошқариш ва ундан унумли фойдаланишдир. Сиз қандай ўйлайсиз? Сунъий интеллект бизнинг келажагимизга қандай таъсир қилади? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4rV_835h32Q" title="“Sirli olam”: Sunʼiy intellektning imkoniyatlari va ehtimoliy xavflari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Искандар Исматов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Сирли олам": Сунъий интеллектнинг имкониятлари ва эҳтимолий хавфлари (+видео)