Президент ташрифидан сўнг...

Сирдарё вилояти ҳақида гапирганда кўз олдимизда нималар гавдаланади? Вилоят ҳудудини кесиб ўтган асосий автомобиль йўли. Йўл четига териб қўйилган тарвуз-қовунлар, очиқкўнгил ва меҳнаткаш халқ. Охири кўринмайдиган пахта далалари, катта-кичик ариқлар, яримчўл яйловлар... 

Тасаввуримизга шу тарзда оддийгина жойлашган вилоятнинг бугунги имкониятлари, иқтисодий қудрати аслида анча юқори.

Сирдарё мамлакатимизда жуда катта ҳудудга эга эмас. Шундай бўлса-да, аграр салоҳияти, сув ресурсларини бошқариш тажрибаси ва марказий йўллар кесишган нуқтада жойлашгани уни стратегик майдонга айлантирган. Шунингдек, йирик мажмуалар, қайта ишлаш корхоналари, янги энергия объектлари вазминлик билан ўсиб бормоқда.

Бу ўзгаришлар халқнинг кундалик ҳаётда кўринмоқда. Тўғри, Сирдарё вилояти узоқ йиллар давомида иқтисодиёти фақат аграр тармоққа таяниб келган ҳудудлар қаторига кирар эди. Саноат базаси кам, тадбиркорлик сектори суст бўлган бу ҳудуд сўнгги саккиз йилда тамоман бошқа қиёфага ўзгаргани рост.

Президент Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни бу вилоятга ташриф буюрган эди. Давлат раҳбари эркин иқтисодий саноат зоналаридаги корхоналар фаолияти билан танишди. Маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида эса ҳудуднинг истиқболига алоқадор ташаббуслар илгари сурилди. Бугун “Президент ташрифидан сўнг...” рукнида шулар ҳақида гурунглашамиз.

Сўнгги саккиз йилда Сирдарёга тўғридан-тўғри инвестициялар кўламининг суръати ўсди. Бу ҳудудда бизнес юритиш шароити яхшилангани билан боғлиқ.

Шу ўринда мавзуга доир баъзи рақамларга тўхталамиз. Бу давр мобайнида вилоятга 4 миллиард доллар инвестиция киритилди. Шу инвестиция ҳисобидан эса 187 та йирик ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди. Натижада 120 мингдан ортиқ инсон иш ўрнига эга бўлди. 

Сирдарё туманидаги “River Med Pharm” корхонаси вилоятдаги ана шундай муҳим ва истиқболли лойиҳалардан бири саналади. 

Мазкур корхона мамлакатимизда инфузион дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган инфузион эритмаларнинг 20 фоизи айнан ушбу корхонага тўғри келади.

Бундай дори воситалари бемор ҳаёти учун энг муҳим тиббий маҳсулотлардан бири саналади. Уларни тайёрлаш оддий таблеткалар ишлаб чиқаришдан анча мураккаб. Чунки бу турдаги эритмалар тўғридан-тўғри қон томирларига юборилади. Демак, улар мутлақ стерил шароитда, юқори аниқликда ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берган ҳолда ишлаб чиқарилиши шарт. 

Бундай сифат талаблари корхонанинг технологик имкониятлари, модернизация ва юқори малакали мутахассислар тайёргарлигини талаб қилади. Шу боис мамлакатда бу маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқариш импортга боғлиқликни камайтириш ва тиббиёт муассасаларини барқарор таъминот билан таъминлашда муҳим қадам ҳисобланади.

– Лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион доллардан ортиқ бўлиб, ҳозирги кунда 750 нафар одам доимий иш билан таъминланган, – деди корхона директори Жаҳонгир Кудузов. – Давлатимиз раҳбари бу ердаги маҳсулотлар билан танишди. Яқин истиқболда амалга ошириладиган навбатдаги босқич ҳақида маълумот бердик.

 Мулоқотда биз Президентнинг рағбати ва ишончини ҳис қилиб турдик. Бу ҳаммасидан муҳим. Йилига 135 миллиард сўмлик қийматда 70 турдаги, умумий ҳисобда 114 миллион дона дори воситаларини ишлаб чиқарамиз. Маҳсулотларимизнинг 20 фоизи экспорт қилинаётгани ишимизнинг халқаро рақобатбардошлигини кўрсатади. Келгусида корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари эса 200 хилга етказилади. Бу босқичда шиша ва пластик идишлардаги инъекция учун эритмалар, шунингдек, таблетка ва капсулалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Яна бир муҳим томони, иш ўринлари сони мингта бўлади.

 Таъкидланишича, лойиҳанинг иккинчи босқичида қувват янада кенгайтирилади. Бунинг натижасида умумий йиллик ҳажм 245 миллиард сўмга етказилади. Корхона 30 миллион дона инфузион эритмалар, 70 миллион донадан ортиқ қуруқ антибиотиклар ва қарийб 20 миллион дона кўз-бурун томчиларини ишлаб чиқаради.

Лойиҳанинг босқичма-босқич амалга оширилиши мамлакат фармацевтика соҳасидаги импорт ўрнини босиш, аҳолини барқарор ва сифатли дорилар билан таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Бундай лойиҳаларнинг амалга ошиши Сирдарё учун тасодифий эмас. Улар узоқ муддатли иқтисодий стратегиянинг натижасидир. Президент ташрифи эса бу жараёнларга қўшимча жадаллик берди. Ҳудуднинг келгуси ривожланиши учун аниқ мақсадлар белгиланди.

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёнинг ривожланиш формуласи: аграр анъанадан инновацион иқтисодиёт сари йўл