Гулистон шаҳридаги "Зомин" тантаналар уйида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотларида самарали меҳнат қилаётган, нафақат фаолияти, балки ҳаёт тарзи билан бошқаларга ибрат, намуна бўлаётган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар иштирок этди.
Президентимиз раҳномалигида хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, манфаатларини ҳимоя қилиш, орзу-истакларини, шунингдек, жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли, фаол аъзоси сифатида ўзини намоён этишлари учун турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар эътироф этилди.
Бу йилги байрамда давлат мукофотлари, орден ва медаллар билан тақдирланган аёллар орасида сирдарёлик бир гуруҳ фаол хотин-қизлар ҳам бор.
[gallery-22174]
Президентимиз фармонига асосан Оқолтин туманидаги "Олтин мерос" фольклор ансамбли аъзоси, "Эъзозли аёллар" спорт тўгараги раҳбари Ҳабиба Ризаева "Дўстлик" ордени, Сирдарё вилоят ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоева 2-даражали "Соғлом авлод учун" ордени, Боёвут туманидаги "Болғали Қилич ака" фермер хўжалиги раҳбари Гулчеҳра Қаршибоева "Шуҳрат" медали билан тақдирланган бўлса, Президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети 3-босқич талабаси Занжилой Абдусаламова, Гулистон давлат университетининг таълим-тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича таянч докторанти Мафтуна Ғаниева Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди. 13 нафар хотин-қиз эса “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига муносиб кўрилди.
Мазкур тадбирда Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов юксак мукофотларга сазовор бўлган опа-сингил ва дилбар қизларимизни юксак мукофот билан, улар қатори сирдарёлик фаол аёл-қизларни Хотин-қизлар байрами билан самимий табриклади. Шу билан бирга, бир гуруҳ фаол хотин-қизларни вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Эл ардоғидаги таниқли санъаткорларнинг чиқишлари, куй-қўшиқлар, мумтоз рақслар байрам тадбирига янада шукуҳ ва файз бағишлади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/GHtUOaiVDk0?si=k4eIgulWGkH38H6R" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ғулом Примов,Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат)
ЎзА мухбирлари