Жорий йилнинг 8–12 май кунлари Тошкент шаҳрида Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси бўлиб ўтди.

Учинчи маротаба ташкил этилган ушбу нуфузли мусобақада Туркия, Озарбайжон, Беларусь, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жами 205 нафар иқтидорли ўқувчи, жумладан, математика фанидан 34 та жамоа иштирок этди.

Математика ва информатика йўналишларида ўтказилган олимпиада баҳслари  икки босқичда ташкил этилди. Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси математика фанидан 3 та ва информатика фанидан 4 та олтин медалга сазовор бўлди.

Қувонарли жиҳати шундаки, математика фанидан қўлга киритилган 3 та олтин медалдан 2 тасини Сирдарё вилояти вакиллари — Гулистон шаҳридаги 2-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати 9-синф ўқувчиси Мамажонов Азизбек ҳамда Янгиер шаҳар ихтисослаштирилган мактаби 8-синф ўқувчиси Раҳмонқулов Достонбек қўлга киритди.

Мазкур ютуқ ўқувчиларнинг пухта тайёргарлиги, мураббийлар меҳнати ва таълим сифатининг юксалаётганидан далолат беради.

Энди мазкур ўқувчилар бошқа тенгдошлари қатори Шимолий Македонияда бўлиб ўтадиган навбатдаги халқаро олимпиадада иштирок этиб, Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик ўқувчилар халқаро олимпиадада олтин медалларга сазовор бўлишди