Сирдарё вилоятида рақамли технологияларни жорий этиш, юқори сифатли телекоммуникация хизматларини кенгайтириш ва IT соҳасини ривожлантириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг олти ойида 130 та янги база станцияси ўрнатилиб, 15 та станция модернизация қилинди. Натижада 286 та аҳоли пункти 2G алоқа билан тўлиқ қамраб олинди, 3G ва 4G мобил интернет хизматлари қамрови эса 98,3 фоизга етди.

Шу даврда 1 531 километр оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 15,1 минг километрга етди. Сўнгги тўрт йилда 160 мингтага етказилган кенг полосали портлар хонадонларнинг 88,3 фоизини замонавий интернет билан таъминлаш имконини берди.

Вилоятдаги 204 та мактабгача таълим муассасаси, 314 та умумий ўрта таълим мактаби, 153 та тиббиёт муассасаси ва 221 та маҳалла фуқаролар йиғини юқори тезликдаги интернетга уланди.

Бу ҳақда Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган “Сирдарё вилоятида рақамли технологиялар соҳасини ривожлантириш, ёшларни IT соҳасига жалб қилиш ва IT компанияларни қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди. Тадбирда Рақамли технологиялар вазирлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Абдуқодир Бобоев 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва истиқболли режалар ҳақида ахборот берди.

[gallery-24767]

Сўнгги йилларда Сирдарё вилояти Жанубий-Шарқий Осиё давлатларининг етакчи IT компаниялари учун IT-HUB сифатида ривожланмоқда. Вилоят делегациясининг Малайзия ва Филиппинга хизмат сафарлари давомида Куала-Лумпурда 250 дан ортиқ йирик IT ва BPO компаниялари иштирокида икки марта “Uzbekistan Tech&Services” конференцияси ташкил этилди. Шунингдек, 30 дан зиёд компания билан B2B учрашувлар ўтказилди.

Йил бошидан 12 та корхона IT-Парк резиденти мақомини олиб, уларнинг умумий сони 56 тага етди. Ушбу корхоналарда 480 нафар мутахассис ишлаб,  уларнинг ўртача ойлик маош 2,6 миллион сўмни ташкил этмоқда. 2025 йил бошидан 20 миллиард сўмлик IT хизматлар кўрсатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар ўсишга эришилди.

Вилоятда 27 та IT хизматлар экспортёри фаолият юритмоқда. Йил бошидан IT хизматлар экспорти ҳажми 1,3 миллион долларга етиб, ўтган йилга нисбатан икки баробар ошди.

“Рақамли стартаплар” дастури доирасида MyTok, Xaridor, BIYshop.com, Examify, Schoolar, X-Top, Salen Academy, K-Zone ва MedMapp каби 9 та инновацион лойиҳа акселерация дастурига қабул қилинди.

Давлат хизматлари кўрсатиш йўналишида 403 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Улардан 37 фоизи Давлат хизматлари марказлари, 63 фоизи эса Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинди.

Вилоятдаги 1 348 та корхона ва ташкилот edo.ijro.uz тизимига уланиб, қоғоз ҳужжат айланмаси 90–95 фоизга қисқарди. 221 та маҳаллада “Рақамли маҳалла” платформаси жорий этилиб, 1 440 нафар маҳалла вакилларининг рақамли кўникмалари оширилди.

Ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитиш мақсадида Сирдарё туманида “IT-шаҳарча” фаолият бошлади. Ҳозирда унда 208 нафар ёш хорижий тиллар ва IT соҳасида таълим олмоқда. “Бир маҳалла — етти дастурчи” лойиҳаси доирасида 705 нафар ёш қамраб олиниб, улар  IELTS ва CEFR сертификатларига   эга бўлишди.

Матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари рақамли соҳадаги ислоҳотлар ва истиқболли лойиҳалар ҳақида берган саволларига жавоб олишди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда рақамли ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди