Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 2026 йилни вилоят учун тарихий ва баракали йил сифатида эълон қилди. Бу эълон Давлат раҳбари томонидан қабул қилинган “Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасини янги ёндашув асосида ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор билан узвий боғлиқдир.

Мурожаатда янги ислоҳотлар, рақамлаштириш, замонавий агротехнологиялар ва инвестиция лойиҳалари орқали қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш режалари ҳақида маълумот берилди. Йил давомида 17 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 55 минг янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Жорий йилда тажриба тариқасида экин ер майдонларининг электрон харитаси яратилди ва 239 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари тўлиқ рақамлаштирилди. Эндиликда экинларни жойлаштириш, сув ва ресурслардан фойдаланиш ҳамда ҳосилдорлик таҳлили ягона электрон платформада амалга оширилади. Бу эса қарорлар қабул қилишда самарадорликни сезиларли оширади.

2026-йилда аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, рақамли иқтисодиёт элементларини қўллаш ва маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш асосий мақсадлар сифатида белгиланди. Шу мақсадда яйлов ерларни ўзлаштириш ҳисобидан 12 минг гектар майдон суғориладиган экин ерлари тоифасига ўтказилади. Бу ишлар тўлиқ инвесторлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади, натижада 643 миллиард сўм бюджет маблағлари тежалади ва 432 миллиард сўм қўшимча қиймат яратилиб, мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилади.

Сув хўжалиги инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида 60 километр канал ва 12 километр коллектор-дренаж тармоқлари барпо этилади. Шунингдек, 675 километр коллектор-дренаж тармоқлари, 206 километр каналлар ҳамда 291 та гидротехника иншооти ва гидропостлар таъмирланади. Дўстлик магистраль каналининг Гулистон шаҳри ҳудудидан ўтган 3,5 километр қисми бетонлаштирилади.

Сувни тежайдиган инновацион технологиялар жорий этилади: 96 минг гектар майдон томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва кўчма эгилувчан қувурлар орқали ҳамда плёнка тўшаб суғорилади; шунингдек, 55 минг гектар майдонда лазерли текислаш ишлари олиб борилади. Бу чоралар 400 миллион куб метр сувни тежаш ва ҳосилдорликни 15–20 фоизга ошириш имконини беради.

Пахта ва ғаллачилик соҳасида ҳосилдорликни ошириш мақсадида ПҚ-370-сонли қарор ижроси таъминланади. 2026 йилда пахтадан гектарига 50 центнер, ғалладон эса 100 центнер ҳосил олиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Пахта майдонларининг 69 фоизи Шинжон технологиясида парваришланади, 2027 йилда эса бу кўрсаткич 100 фоизга етказилади. Шу билан бирга, юқори ҳосилдор хорижий ғўза навлари жорий этилиб, пахта ҳосилдорлиги ўртача 52 центнергача оширилади.

Чорвачилик ва паррандачиликда ҳам 90 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Хусусан, “Яшил Ферма” МЧЖ томонидан 65 миллион долларлик, йилига 12 миллион бош жўжа етиштириш қувватига эга йирик паррандачилик комплекси ишга туширилади. Боёвут туманида “Боёвут Пуре Милк” МЧЖ томонидан 10 минг бошли чорвачилик комплекси ташкил этилади.

Озиқ-овқат саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 4,2 триллион сўмга етказилиб, мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси сезиларли оширилади. 2026 йилда 54 та янги озиқ-овқат корхонаси, агрологистика марказлари ва совуткичли омборлар ўз фаолиятларини бошлайди.

Хулоса қилиб айтганда, 2026 йилда Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалигида 17 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва 55 минг янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда қишлоқ хўжалиги соҳасида катта ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда