Сирдарё вилоятида оқова сув тизимларини такомиллаштиришга қаратилган йирик лойиҳа амалга оширилди.

“Сирдарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти ташаббуси билан Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларида янгидан қурилган ҳамда таъмирланган оқова сув тозалаш иншоотлари фаолиятига бағишланган пресс-турда журналистлар, блогерлар ва соҳавий мутахассислар амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди. Уларга пресс-тур доирасида лойиҳанинг ижтимоий ва экологик аҳамияти хусусида кенг маълумотлар тақдим этилди.

– Мазкур лойиҳаларга 57,5 миллион АҚШ доллари миқдорида пул маблағи йўналтирилди, – деди “Сирдарё сув таъминоти” АЖ директори Шаҳбоз Акрамов. –Натижада 112,7 км оқова сув коллекторлари янгидан қурилди ва реконструкция қилинди, 13 та насос станцияси таъмирланди, 4 та янги насос станцияси барпо этилди, шунингдек, 3 та оқова сув тозалаш иншоотининг қуввати кунига 41 000 куб метрга етказилди.

Лойиҳанинг тўлиқ амалга оширилиши натижасида Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларида яшовчи 141 минг нафардан ортиқ аҳолининг санитария ва экологик шароити яхшиланиши кутилмоқда. Бу аҳоли саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиб, турли касалликлар профилактикасига хизмат қилади.

Шу билан бирга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий сув манбаларини ифлосланишдан асраш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам юқори баҳоланди.

Ғулом Примов,Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда оқова сув тизими янгиланмоқда