Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов ташаббуси билан ёшлар орасида китобга бўлган қизиқишни ошириш ва мактабларнинг кутубхона фондини бойитиш мақсадида "Мактаб учун минг китоб совға қилинг" акциясига старт берилди. Ушбу ташаббус вилоятнинг Ширин шаҳридан бошланди.

"Мактаб учун минг китоб совға қилинг" акцияси вилоятнинг турли туманларидаги мактабларда ташкил этилди ва ёшлар, ўқитувчилар ҳамда маҳаллий аҳоли орасида катта қизиқиш билан қабул қилинди.

[gallery-22110]

Тадбирни ўтказишдан мақсад –ўқувчиларни янги китоблар билан таништириш, уларда маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантириш ва билим олишга бўлган иштиёқни кучайтириш. Акция доирасида мактабларга китоб совға қилиш шунчаки китоблар топшириш эмас, балки ҳар бир иштирокчининг шахсий муносабатини, китобга бўлган муҳаббати ва унга бўлган эътиборини намоён этади.

– Акцияда нафақат давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган раҳбар-ходимлар, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, ўзи ўқиган мактабга ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини,тарих, фан ва санъат соҳасига оид китобларни тақдим этиши мумкин,–дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими раҳбари Мурод Ҳайитов. –Шу мақсадда биз ҳам ўзимиз таҳсил олган Ширин шаҳридаги 3-умумтаълим мактабига 100 донадан китоб туҳфа этдик. Бу эса, ўқувчи-ёшларнинг китобга бўлган муҳаббатини мустаҳкамлашга, қизиқишларини юксалтиришга, билим ва интеллектуал салоҳиятларини шакллантиришга катта ёрдам бериб, мактабларнинг кутубхона фондини бойитишга хизмат қилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tixxQAMVU5Q" title="Sirdaryoda &quot;Maktab uchun ming kitob&quot; aktsiyasi boshlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ғулом Примов,Шаҳриёр Ортиқбоев, (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда "Мактаб учун минг китоб" акцияси бошланди (+видео)