Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғломлаштириш, маънавий-маърифий ва жисмоний ривожланишига кўмаклашиш мақсадида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа жорий йилнинг 1 июнидан 30 августига қадар давом этади.

Шу муносабат билан Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида лойиҳанинг амалий босқичига бағишланган семинар ташкил этилди. Унда Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Бекзод Исматов, Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўралова, шунингдек, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалалари уюшмасининг вилоят бошқармаси ҳамда Спорт бошқармасининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Семинар давомида “Долзарб 90 кун” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари, уни амалга ошириш механизмлари  муҳокама қилинди. Таълим муассасалари, маданият ва спорт объектлари, маҳалла марказларида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича аниқ йўналишлар белгилаб олинди. Жумладан, спорт ва маданият йўналишларида тўгараклар, маҳорат дарслари, беллашувлар ва ижодий учрашувлар ташкил этиш режаси ишлаб чиқилди.

Мазкур ташаббус ёш авлоднинг қобилияти ва истеъдодини рўёбга чиқариш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ватанга садоқат, фидойилик ва фуқаролик масъулиятини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Семинар якунида Мактабгача ва мактаб таълими,  Спорт, Маданият бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалалари уюшмаси тизимидаги муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимларига лойиҳа доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилоятида “Долзарб 90 кун” лойиҳасига расман старт берилди